Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ТАРИХНИ ҚАЙТА КАШФ ҚИЛИБ…

Саёҳатда ҳикмат кўп: ҳам кўнглинг яйрайди, ҳам зиёрат ҳаловатидан хотиржам тортасан, ҳам тарихий билимларинг ошганидан завқланасан. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг 2019 йил  12 мартдаги “Ўзбекистонда ички туризмни янада ривожлантиришга кўмаклашиш тўғрисида”ги қарорига асосан, Наманган вилоятидан ходимлар ва уларнинг оила аъзоларидан шакллантирилган 30 кишилик гуруҳ қўҳна Хоразм томон йўл олди.

Алоҳида таъкидлаш ўринлики, саёҳат вақти тўлиғича пухта режалаштирилганлиги сабабли ҳар бир он завқли кечди. Водийдан Тошкентга қадар поезддаги суҳбатлар ҳамроҳларни бир-бирига янада яқинлаштирган бўлса, Ургенчгача кечган йўлда янада янги таассуротлар қалбни қамраб олди. Поезд деразаларидан юртимизнинг беғубор табиатини, баҳорий тароватни томоша қилиш ҳам ўзгача завқли берди. Шунингдек, юртимиздаги бунёдкорлик ишларига ҳам гувоҳ бўлдик.

Ургенч, Хивадаги тарихий масканлар, бугунги ҳунармандчилик ютуқлари ҳар бир юртдошимизни тўлқинлантириши, аждодларимизнинг юксак салоҳияти ва бунёдкорлик қудрати қалбни фахрга тўлдириши табиий.

– Уйнинг қандайлиги остонадан маълум бўлади, – дейди Абдубанно Жўлибоев. – Бизни келишимиз билан очиқ юз билан кутиб олган ва қадимий масканларимиз тарихидан хабардор бўлишда яқиндан ёрдам берган  “Хоразм палас”  МЧЖ раҳбари Равшанбек Қурбонов ва унинг жамоасига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз. Шунингдек, касаба уюшмаларининг мазкур хайрли иши сабаб биз каби ватанимизни тўла зиёрат қилмаган кишиларга жуда катта саховатдир. Телевизорда кўрган жойларимизни ҳақиқий ҳаётда ҳам кўрдик, қадамжоларда дуолар қилдик. Бу каби эзгу ишлар давомли бўлишини тиладик.

Федерация кенгашининг қарори талабларига биноан, харажатлар касаба уюшма маблағларидан тўлиғича қопланадиган бу каби саёҳатлар йил мобайнида давом эттирилади.

 

 

Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири 

ҚОСИМЖОН Холбоев

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!