Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

БАЙРАМ ШУКУҲИ

Транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан Наврўз-умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича “Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!” деган ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот тадбирлар дастури ижроси бўйича ишлар бошлаб юборилди.

Март ойининг дастлабки кунлариданоқ Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёгарлик кўриш бўйича корхона, ташкилотлар ва муассасаларида ҳудудларни ободонлаштириш ишларида тармоқ касаба уюшмаларининг фаолларининг ҳам иштирок таъминланди.

Жумладан, тармоқ бошланғич касаба уюшма ташкилотлари – Поп, Учқўрғон, Норин, Янгиқўрғон, Тўрақўрғон, Косонсой, Наманган туманлардаги йўл фойдаланиш унитар корхоналари, шунингдек, Санг маиший хизмат, Норин қурилиш ва сервис, Косонсой педагогика ва сервис, Довдуқ, Тўрақўрғон, Чортоқ, Уйчи саноат ва транспорт касб ҳунар коллежлари ҳудудлари тозаланиб, ҳудуд атрофлари оқланди. Ариқ ва зовурлар чиқиндилардан тозаланиб, четларига 150 минг тупдан зиёд гул ва 50 минг туп манзарали, 48 мингдан зиёд мевали кўчатлар ўтказилди. Дарахтлар  буталаниб, оқланди.

“Қамчиқавтойўл” йўлларга ихтисослашган фойдаланиш, Норин, Поп туман йўллардан унитар корхоналари касаба уюшма қўмиталари ҳозирда нафақада бўлган кекса ва ногиронлар, ёлғи қариялар, боқувчисини  йўқотган, кам таъминланган оилаларнинг уй-жойларини таъмирлаб,  обонлаштиришда кўмаклашди.

Шунингдек, тадбирлар тадбирларга уланиб, Уйчи саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежида ҳам “Салом Наврўзи олам!” номли маданий тадбир бўлиб ўтди.

Унда коллежнинг ўқитувчилари ҳамда миллий либосларда кийинган талабаларининг турли хил чиқишлари барчага манзур бўлди. Тўкин дастурхон атрофида жамул-жам бўлганлар қаторида ишлаб нафақага чиққан меҳнат фахрийларига ҳам таклиф этилди.

– Бизда доимо анънанага айланиб қолган бундай тадбирлар ҳар бир инсон руҳиятида кўтаринкилик бахш этади, – дейди коллеж касаба уюшмаси раиси Мансурбек Абдухалилов.- Бундай тадбирларни уюштиришда вилоят тармоғининг ҳам ҳиссаси катта.

Апрел ойигача бундай байрам шукуҳи бошқа ташкилотлардан ҳам кўтаринки кайфиятда давом этади.

Ф.Эрматова,

Тармоқ касаба уюшма қўмитаси раиси.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!