МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ БОШ МАСАЛА!
- Янгиликлар
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлаш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан 2018-2020 йиллар учун ҳаракатлар Дастури”га асосан Агросаноат тармоғи Наманган вилояти ташкилотлари вакиллари иштирокида семинар ўқуви ўтказилди. Семинар уқувда “Қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги, ишлаб чиқариш жараёнида бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини олдини олиш” бўйича ўзаро фикр алмашиниб вазифалар белгилаб олинди. Семинар ишида тармоқдаги корхона ва ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма ташкилоти раислари, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси мутахассислари, вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси, Норин-Сирдарё ИТҲБ, Ўзпахтасаноат ва Узпахтаёғ АЖларнинг туманлардаги корхоналари тегишли мутахассислари, шунингдек вилоят ТМЭК, вилоят Ўзагросуғурта, Бандлик, Пенсия жамғармаси, вилоят Меҳнатни муҳофаза қилиш уқув маркази ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этишди. Семинар ишида дахлдор идоралар вакилларининг маърузалари эшитилиб соҳа мутахассислари ва касаба уюшмалари фаоллари учун жойларда меҳнатни муҳофаза этиш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича вазифалар белгилаб олинди. Семинар сўнгида мавзу юзасидан фикр, мулоҳазалар билдирилиб муаммолар ва уларни ечими юзасидан жавоблар олинди. Семинар ишида тармоқ Республика Кенгашининг меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоялаш бўлими мудири З.Қулматов иштирок этди.