Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

“МУНОСИБ МЕҲНАТ – ГЎЗАЛ ҲАЁТ АСОСИ”

Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг катта мажлислар залида 7 октябрь – Бутунжаҳон “Муносиб меҳнат куни”га бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Унда касаба уюшма фаоллари, вилоят Бандлик бош бошқармаси, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бўлими, фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳудудий бўлими вакиллари иштирок этишди.
Йиғилишни кириш сўзи билан очар экан, ВКУТБ раиси ўринбосари И.Султонов касаба уюшмаларининг муносиб меҳнат концепциясини амалга оширишдаги фаолиятига алоҳида тўхталди.
– 1999 йилда Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан илгари сурилган Муносиб меҳнат дастури эркин, адолатли ва хавфсиз меҳнат, меҳнат кишисини қадрлаш тамойилларига асосланади, – деди маърузачи жумладан. – Шунингдек, муносиб меҳнат тушунчаси орқали меҳнат соҳасидаги халқаро меъёр ва тамойиллар, ходимлар ижтимоий ҳимояси кўламини кенгайтириш, давлат органлари, иш берувчилар ташкилотлари ва ходимлар ўртасидаги муносабатлар, ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш борасидаги ижтимоий мулоқот кўзда тутилган. Тўлиқ ва самарали бандлик, ходимлар учун соғлом шароит яратилиши, улар меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш муносиб меҳнат асоси ҳисобланади. Кейинги йилларда иш жойларида шарт-шароитларни таъминлашда иш берувчиларнинг ижтимоий масъуллигини ошириш йўналишларидаги ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Демократик жамият қуриш томон илгарилаётган давлатимизда ҳар бир иш, аввало, инсон манфаатларини устувор этишга қаратилмоқда экан, иш топиш, меҳнат қилиш, бу жараёнда турли рағбат ва имтиёзларга эга бўлишга ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда. Дунёнинг кўпгина минтақаларида бу масалага жамоатчилик ташкилотларигина эътибор қаратаётган бўлишига қарамай, юртимизда меҳнат кишисининг манфаатлари устуворлигига давлат сиёсати даражасида аҳамият берилмоқда. Зеро, муносиб меҳнат нафақат ижтимоий адолат тамойилларини, балки иқтисодиётнинг барқарор ўсиши ва ривожланишини, жамиятда манфаатлар уйғунлигини таъминловчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади.
Давра суҳбати давомида, шунингдек, вилоят давлат солиқ бошқармаси, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси вакиллари ўз маърузалари билан фаол иштирок этишди.
Давра суҳбати якуни савол-жавоблар билан қизикарли ўтди.
ҚАХРАМОН Содиқов.
Бирлашма етакчи мутахассиси 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!