Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

“ЁШЛАР КЕЛАЖАК – БУНЁДКОРИ”

Ўтган ҳафтанинг охирги кунларида Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти бирлашган касаба уюшма қўмитасининг бошланғич касаба уюшма ташкилоти – Наманган шаҳарида жойлашган қурилиш ва дизайн коллежида “Ёшлар келажак бунёдкори” шиори остида Наманган шаҳар прокуратураси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Наманган шаҳар бўлими, Наманганшаҳар меҳнат бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлиги бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Унда “МРТ текстил” МЧЖдан 80 та, “Мирай текстил” МЧЖдан 62 та, “Нано текстил импекс” МЧЖдан 25  та, “Фахр нур сервис” МЧЖдан 4 та , Наманган тоза ҳудуд ДУКдан 88 та, “Нам текс” МЧЖдан 55 та, “Нафис гроп” МЧЖдан 50 та, “Кафолат суғурта компанияси” АЖ Наманган вилоят филиалидан 35 та иш ўрни билан ярмаркада иштирок этишди. Жами 399 та иш ўрнига коллеж битирувчиларидан 150 нафари иш билан таъминланиб, ўз ўрнида тегишли ташкилотлар билан меҳнат шартномалари имзоланди.

 

 

 

Феруза ЭРМАТОВА,

 Қўмита раиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!