Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ЁҚИМЛИ ҲОРДИҚ САРИ

Ёз – болаларни энг севимли фасли. Йилнинг бу даврида меваларнинг мўл-кўллиги, табиат қўйнига саёҳатлар, сув ҳавзаларидаги сузиш мусобақалари ва, албатта, оромгоҳдаги ҳордиқ – буларнинг барчаси болалик хотираларида ўзгача ёқимли таассурот билан эсланади.
Наманган вилоятида ҳам жорий йилда шаҳардан ташқарида жойлашган 8 та болалар оромгоҳида 5650 нафар болажонга шундай қувонч туҳфа этилади.
Мавсумнинг кўнгилдагидек ўтиши учун пухта тайёргарлик кўрилди, моддий-техник база мустаҳкамланиб, ҳар бир иш ўрнига малакали кадрлар жалб этилди. Хусусан, 114 нафар малакали педагог-тарбиячилар билан биргаликда 8 нафардан тиббиёт, ички ишлар, давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари ходимлари билан таъминланди.
Оромгоҳларда электр энергияси, ичимлик суви, табиий газ таъминоти ва алоқа тизими узлуксизлигига алоҳида эътибор қаратилди. Барча оромгоҳларга болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида видеокузатув камералари ўрнатилди.
Болалар оромгоҳларини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари, ҳўл мева, сабзавотлар, нон-булка ва гўшт-сут маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида меъёрларга қатъий амал қилган ҳолда ўзаро келишув асосида “Водий саховати агро инвест улгуржи савдо” МЧЖ билан шартнома тузилиб, 50 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланмоқда.
Мавсумнинг биринчи босқичида ҳар бир шаҳар ва тумандан 1520 нафар ўғил-қиз оромгоҳга туман ҳокимликлари биноси олдидан ҳоким ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида тантанали кузатилди. Барча болаларни оромгоҳларга йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари кузатувида юборилди.
Оромгоҳ томон қўйилаётган илқ қадамларнинг нақадар ёқимли эканлигини болаларнинг юз-кўзидаги қувонч, ҳайратдан ҳам билиш мумкин. Уларни олдинда янгича ҳаёт тарзи, янги дўстлар ва касб-ҳунар сабоқлари кутиб турибди.
Қосимжон Холбоев,
Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси
Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!