ШИФОКОРЛИК – ЭНГ КАТТА МАСЪУЛИЯТ.
- Янгиликлар
“Йилнинг энг фаол ёш шифокори” танловининг Наманган вилоят босқичини жуда катта кўтаринкилик ва байрамона тарзда ўтказилди. Унда шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари томонидан ўтказилган босқичда ғолиб бўлган 13 нафар шифокор иштирок этди.
Иштирокчиларнинг барчаси ўз инновацион лойиҳалари ва илмий изланишлари акс этган тақдимот билан йиғилганлар олдида чиқиш қилишди. Ёш, изланувчан, тиббиётнинг машаққатли, айни пайтда масъулиятли йўлини босиб ўтишга киришган кадрларнинг ҳар бири ҳакамлар ҳайъати томонидан низом асосида белгилаб борилди.
Танлов якунида Янгиқўрғон ТТБ врач лаборанти Фаррухбек Абдухалилов биринчи, Тўрақўрғон ТТБ ЛОР врачи Қудрат Раҳмонов иккинчи, РШТЁИМ НФ юрак-қон томир жарроҳи Сардор Мамажанов учинчи ўринни қўлга киритишди. Ғолиб ва иштирокчилар касаба уюшмасининг қимматбаҳо совғалари ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг дипломлар билан тақдирланишди.
– Одатий кун тартиби кишини бир хилликка одатлантириб қўяди, бироқ бугунги кундагидек тадбирлар етук мутахассис сифатида шаклланишимизда жуда муҳим, – дейди Сардор Мамажанов. – Чунки ўз устида ишлаган, соҳа янгиликларидан хабардор врач самарали даволашдаги энг муҳим омилдир. Танлов давомида буни янада теран ҳис қилдик. Шифокор номининг ўзи катта шараф эканини яна бир бор англаганимиз энг катта совғадир.
Аббос МАМАДАЛИЕВ,
Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг Наманга вилоятидаги масъул ташкилотчиси
Д.Раҳмонова тайёрлади.