Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

Меҳнат муҳофазаси бўйича кўрик-танлов ўтказилди

Кейинги йилларда касаба уюшмалари тизимида кечаётган ислоҳотлар меҳнат муҳофазаси соҳасини янада такомиллаштириш вазифасини кун тартибига чиқармоқда. Зеро, ҳар қандай касб эгаси ўз иш ўрнининг хавфсиз бўлишини, етарли шароит ва имкониятларга эга ташкилот, корхона ва муассасада фаолият юритишни хоҳлайди. Айни талаблар тўла бажарилгандагина мутахассис касбининг моҳир устаси сифатида шакллана олади.

Шу тамойилни тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан турли танловлар ўтказиб келинмоқда. “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш” юзасидан республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ҳам ана шу мақсад доирасида ташкил этилаётир. Тақдирлаш маросимида корхона, ташкилот ва муассасаларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш вакиллари, касаба уюшма фаоллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Кўрик-танлов давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, иш берувчилар ҳамда кенг жамоатчиликнинг эътиборини меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этишга қаратиш, ишлаб чиқариш маданиятини юксалтириш, иш берувчи томонидан ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратилиши, шунингдек, меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда касаба уюшмалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказиб келинмоқда. Кўрик-танлов ҳар икки йилда бир маротаба уч босқичда ўтказиб келинмоқда. Бугун биринчи босқичда муваффақиятли иштирок этиб, навбатдаги босқичга йўл олаётган ғолиблар йиғилган.

Бугунги тадбирда “Энг яхши ташкилот”, “Энг яхши касаба уюшма ташкилоти”, “Энг яхши меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил”, “Энг фаол иштирок этган меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” каби тўртта номинацияда ғолиб бўлган 21 нафар мутахассис тақдирланди.

Тақдирлаш маросимида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Ш.Мусаев иштирок этди ва ўз табриги орқали иштирокчиларга навбатдаги босқичларда муваффақиятли иштирок этишларини тилади.

Касаба уюшма ташкилотининг барча бўғинларида хизмат қилаётган фаолларнинг асосий мақсади, инсон хавфсизлиги, саломатлигини таъминлаш, қулай ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратишдан иборатдир. Бу мақсад йўлидаги изланишлар давом этади.

 

Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!