Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

Меҳнат муҳофазаси:ХАВФСИЗ ҲАЁТ АСОСИДИР

 

Меҳнат муҳофазаси юзасидан ўрганишлар, касаба уюшмасининг бу борадаги тавсиялари баъзан айрим иш берувчиларга шунчаки қоғозбозликдек туюлади. Бироқ бу ишларнинг ортида ходимларнинг хавфсиз ҳаёти, оилаларнинг тотувлиги, бутунлиги туради. Чунки биргина бахтсиз ҳодиса туфайли шикастланиш ёки ўлимнинг ўрнини суғурта бадали билангина тўлдириб бўлмайди. Чунки оила аталмиш қўрғонда кўплаб муносабатлар моддийлик эмас, маънавий ришталар асосига қурилади. Болаларнинг “Отам қачон келади?” ёки “Нега қўлингиз (ёки оёғингиз) бундай?” тарзидаги ажабланишли саволларига жавоб беришдан оғири йўқ. Бу манзараларнинг олдини олиш учун бор-йўғи хавфсиз иш ўрни яратишнинг, ходим эса бу борадаги қоидаларга тўлиқ риоя қилишининг ўзи кифоя.

Хўш, бу борада биз нималарга таянмоқдамиз?

Республикамизда ишлаб чиқариш жадал суръатларда ривожланиши билан бир қаторда меҳнатга оид муносабатлар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, жамоа келишувлари, шунингдек, жамоа шартномалари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинмоқда.

Корхона ва ташкилотларда хавфсиз меҳнат шароити ва ишларни ташкил этишни таъминлаш борасида Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик хизмати бўлими томонидан 2017 йил давомида 97 та туман кенгаши ва  бошланғич ташкилотларда амалий ёрдам бериш ва ўрганишлар олиб борилди.  Натижада 572 та камчилик аниқланиб, уларни бартараф қилиш юзасидан ёзма кўрсатма ва тақдимнома киритилди.

Яна бир масала бугунги кунда долзарб аҳамиятга эга бўлмоқда. Бу иш ўрнини шаҳодатлаш масаласидир. Зеро, шаҳодатлаш натижасида ходимнинг қатор ижтимоий имтиёзлари юзага чиқади.

Вилоятда 2017 йил давомида ишлаб чиқариш билан боғлиқ жами 4 та ўлим билан тугаган бахтсиз ходисалар содир бўлган. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисаларнинг содир бўлишига қуйидагилар сабаб бўлмоқда: ишчи ходимлар томонидан хавфсизлик техникаси бўйича йўриқномаларнинг бажарилмаслиги, меҳнат қилиш ва дам олиш тартибининг бузилиши, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслик, дастгоҳларнинг носоз холатда ишлатилиши, дастгоҳларнинг айланувчи қисмларида ҳимоя воситаларининг йўқлиги,  ишчи-ходимларнинг меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бўйича ўқитилмаганлиги, шахсий ҳимоя воситаларини берилмаганлиги ёки улардан фойдаланмаслик ва электр хавфсизлик талабларига риоя қилинмаслиги. Буларнинг барчаси баъзи корхона, муаасаса ва ташкилотларда меҳнат муҳофазасига эътибор берилмаслиги, ишлаб чиқариш жараёнида раҳбар ва масъул шахслар ва ходимлар томонидан меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонун, меъёрий ҳужжатлар, санитария-гигиена талаблари ва бошқа норматив асосларнинг бузилиши натижасида рўй бермоқда. Мазкур ҳолатлар негизида меҳнат муҳофазасига бўлган эътибор, ёндошув ва меҳнат муҳофазаси маданиятининг жуда саёз ва паст даражада эканлиги ётибди. Яъни ҳар бир мансабдор шахс, раҳбар, иш берувчи ўз ўрнида меҳнат муносабатлари ва муҳофазасига юқори масъулиятни ҳис қилган ҳолда чуқур ёндашмаганлигини кўрсатмоқда. Иш берувчи, раҳбар томонидан зарарли меҳнат шароитда ишловчи ходимларга қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус кийим, пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари, ювиш ва дезинфекциялаш воситалари, сут ёки унга тенглашадган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари, парҳез овқат билан таъминлаш, корхонада меҳнатнинг соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, белгиланган имтиёз ва компенсацияларнинг тўғри берилиши  ҳамда ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари устидан назорат ўрнатиш ишлари қониқарсиз даражада олиб борилмоқда. Баъзи корхоналарда раҳбарнинг меҳнат муҳофазаси учун зарур маблағларни ажратилмаётганлиги корхонага жуда қимматга тушмоқда, яъни ходим билан юз берган бахтсиз ходиса ёки ходимнинг касб касаллигига чалиниши туфайли иш берувчи бутун умр ходимга ишлаб чиқаришда етказилган товон пулини тўламоқда. Бу билан корхона жиддий зарар кўрмоқда.

Шунинг учун ҳар бир ходим онгли равишда масъулиятни ҳис қилиши, унинг соғлиғи ва келажаги, авваламбор, ўз қўлида эканлиги, яъни меҳнат муҳофазаси бўйича қоидалар, меъёрлар, йўриқнома ва талабларга иш ўринларида тўлиқ риоя қилишларини унутмасликлари лозим.

 

Мирзанозир ҚОРАБОЕВ,

Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик хизмати бўлими мудири

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!