МАНФААТЛАР ИФОДАСИ
- Янгиликлар
Наманган шаҳридаги “Иккиламчи қора металл” МЧЖда жамоа шартномасининг 2017 йилги ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда иш берувчи томонидан директор ўринбосари Олимжон Жакбаров ҳамда касаба уюшма қўмитаси раиси Люба Раҳматуллаеванинг ҳисоботлари тингланди.
– Корхонада 90 нафар ишчи-ходим меҳнат қиламиз, – дейди касаба уюшма аъзоси Зоиржон Абдуғаффоров. – Ҳар бир ходим касаба уюшмасининг эътиборини доимо ҳис қилиб яшайди. Ходимларнинг манфаатини ифода этувчи ва ҳимоя қилувчи ташкилотимизнинг фаолияти қониқарли бўлгани учун ҳам ишлаб чиқариш кўрсаткичларимиз ўқиб бораётир.
Гулчеҳра КАЗАКБАЕВА,
Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар кенгаши раиси
Д.Раҳмонова уюштирди.