Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ХАЛҚ МАНФАТИ ҲАР НАРСАНДАН УСТУНДИР!

Бугун Наманган вилоятида 1332 оилага касаба уюшмаси совғаси тарқатилди. Демакки, шунча оилага маиший техника сабаб ўзига хос қувонч тарқатилди.

Наманган шаҳридаги тадбир доирасида 111нафар кам таъминланган оила вакиллари иштирок этди.

– Янги йил байрами олдидан  касаба уюшмаларидан шундай совға билан тақдирланишим мен учун кутилмаган бахт, катта эътироф бўлди, – дейди “Бунёдкор” МФЙлик Муқаддас Султонова. – Аввало, касаба уюшмаларида ишлаётган, туманимиз, вилоятимиз, республикамиздаги барча барча раҳбарларига ишларида муваффақият, ҳамиша одамларнинг оғирини енгил қилишдан чарчамасликларини Аллоҳдан сўраймиз. Худо хоҳласа, биз ҳам фарзандларимизни фидойи, Ватан учун, юртдошлар учун ўзини бахшида қилиб ишлайдиган инсонлар қилиб тарбиялаймиз. Янги йилимизда юксак технологияларга кенг йўл берилишини Президентимиз маърузаларидан билиб бораяпмиз. Биз учун бугуннинг ўзида замонавий технология уйимизга кириб бораётгани худди шу гапнинг илк ижросидек, десак хато бўлмайди. Кимдир газ плитаси, кимдир кир машинаси, кимдир печ, яна кимдир чангютгични касаба уюшма совғаси сифатида оляпти. Бу совғалар барчамизга аёлларни асранг, оналарга ғамхўрлик қилинг, деган чақириқдек туюлиши керак. Раҳбарларимиз, қишлоқлардаги аёлларнинг ғамини чекиб, уларнинг ҳаётини енгил қилишга киришганлиги биз учун энг катта мададдир.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Ҳ.Маткаримов, Наманган шаҳар ҳокими Ш.Абдураззоқов, Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси  раиси Ш.Мусаев ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

 

Дилдора РАХМАНОВА

 

Ишонч мухбири

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!