Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

МУАММОЛАР ҲАЛ ЭТИЛАДИ

Наманган вилоятининг барча ҳудудларида “Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусидаги давра суҳбатлари қизғин тусда ўтказилмоқда. Анъанавий тусдаги ушбу йиғин олдинги йилларда кўплаб муаммоларга ечим топишда омил бўлган эди. Ана шу ишонч, айни умид касаба уюшма ташаббускори бўлган суҳбатга ҳамкор ташкилотларнинг ҳам, аъзоларнинг ҳам қизиқиш остида иштирок этишига туртки бўлмоқда.

Наманган шаҳри ҳокимлиги, қатор ҳамкор ташкилотларнинг касаба уюшма фаоллари билан бўлган давра суҳбатида ҳам нафақат касаба уюшма фаоллари ёки меҳнат ҳуқуқи борасидаги, балки шаҳар аҳолиси ҳаётини янада яхшилаш юзасидан кўплаб масалалар мутасаддилар ҳукмига ҳавола этилди.

­­- Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи салкам 600 минг аҳолининг 48,3 фоизи ёки 285,8 минггини аёллар ташкил этади, ­- дейди шаҳар ҳокимининг ўринбосари Нигора Абдуллаева. – Бу эса биздан янада фаол, ташаббускор бўлишимизни талаб этади. Айни пайтда биз уйда ўтирувчи аёлларни ижтимоий ҳаётда фаол бўлишга, янги очилаётган корхоналарда ишлаш орқали кундалик турмушини янада гўзаллаштиришга интилмоқдамиз. Меҳнат қилиш орқали олинадиган фойда, қўлга киритиладиган ҳуқуқ ва имтиёзларни тушунтиришда касаба уюшма фаоллари ҳамкору ҳамнафас бўлишмоқда. Ўз навбатида маҳаллий ҳокимлик ҳам меҳнат жамоаларидаги ҳар бир бўғинда қонунчиликка риоя этиш, ишловчиларнинг ҳуқуқ ва имтиёзларини таъминлашда қўлдан келганча бош-қош бўлмоқда.

Давра суҳбатида, шунингдек, молия бўлими, бандликка кўмаклашиш маркази вакилларининг ҳисоботлари тингланиб, бу борадаги саволларга ҳам ечим изланди.

Давра суҳбатида касаба уюшмалари Наманган шаҳар мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси Муҳайё Гафарова маҳалла, меҳнат жамоаларидаги ўрганишлар, жойларнинг ўзида ҳал этилган айрим муаммолар ҳақида йиғилганларга маълумотлар бериб ўтди. Шунингдек, ДМЖХХ КУ Наманган шаҳар кенгаши раиси Насиба Гаффарова “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури доирасида касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида чиқиш қилди.

­­- Барча тармоқ касаба уюшмалари биргаликда истиқлолимиз тантаналари арафасида 350 нафар меҳнат фахрийсини бир дастурхон атрофига жамладик, – дейди Н.Гаффарова. – 60 нафар пенсияга кузатилаётган ишчи-ходимларга қимматбаҳо совғалар улашилди. 4 нафар хизмат чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига 500 минг сўмдан моддий ёрдам тарқатилди.

Давра суҳбати давомида элликдан ошиқ бошланғич ташкилот касабақўмлари томонидан масъуллар эътиборига савол ва масалалар ҳавола этилди. Бунга жавобан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, амалий ёрдам йўли билан ҳал этиладиган муаммолар тегишлилигича муайян идораларга бириктирилди.

 

Дилдора РАҲМОНОВА,

“Ishonch” мухбири

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!