Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

“МУНОСИБ МЕҲНАТ –МУНОСИБ ХАЁТ АСОСИДИР”

Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг катта мажлислар залида 7 октябрь Бутунжаҳон “Муносиб меҳнат куни”га бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Унда касаба уюшма фаоллари, вилоят Бандлик бош бошқармаси, вилоят Савдо-саноат палатаси ҳудудий бўлими, фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳудудий бўлими масъуллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишни кириш сўзи билан очар экан, ВКУТБ раиси З.Маҳкамова “Муносиб меҳнат-муносиб хаёт асосидир” мавзусида алоҳида тўхталди.

– 1999 йилда Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан илгари сурилган Муносиб меҳнат дастури эркин, адолатли ва хавфсиз меҳнат, меҳнат кишисини қадрлаш тамойилларига асосланади, – деди маърузачи жумладан. – Шунингдек, муносиб меҳнат тушунчаси орқали меҳнат соҳасидаги халқаро меъёр ва тамойиллар, ходимлар ижтимоий ҳимояси кўламини кенгайтириш, давлат органлари, иш берувчилар ташкилотлари ва ходимлар ўртасидаги муносабатлар, ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш борасидаги ижтимоий мулоқот кўзда тутилган. Тўлиқ ва самарали бандлик, ходимлар учун соғлом шароит яратилиши, улар меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш муносиб меҳнат асоси ҳисобланади. Кейинги йилларда иш жойларида экологик меъёрларга риоя этишнинг аҳамияти, шу жумладан, яшил иш ўринлари яратиш, бундай шарт-шароитларни таъминлашда иш берувчиларнинг ижтимоий масъуллигини ошириш йўналишларидаги ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давра суҳбати давомида, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Равшан Мелсович Бедилов, Вилоят Бандлик бош бошқамаси вакили Ғаипов Садриддин Тажиддинович, Вилоят КУТБ юридик булими мутахассиси Зарипов Мавлонбек Салмановичлар муносиб меҳнат шароитларини яратиш борасидаги тажрибалари ўртоқлашилди.

Тадбирда ўз маърузаси билан иштирок этган ХМТ эксперти Разафиндракото Лалаина масаланинг халқаро аҳамияти ва бунда Ўзбекистонга хос ёндашувнинг афзалликлари хусусида тўхталиб ўтди:

Давра суҳбати шу тарзда ўз ишини якунлади.

 

 

 

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси                               

ДЖОРАБАЕВ Одилжон

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!