Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

КУНУ ТУН ХАЛҚ ХИЗМАТИДА

Ҳамма замонларда ҳам ишчи учун фойдали иш дейилганда, бирламчи, хавфсиз иш ўрни, иккиламчи муносиб иш ҳақи тушунилган. Иш ўрни қанчалик сердаромад бўлмасин, у ерда ишловчи хавфсизлиги таъминланмаган бўлса, унинг ижтимоий қиймати пастлигича қолаверади.

Шу мақсадда Норин-Сирдарё ИТХБ қошидаги Насос станциялари, энергетика ва алоқа Наманган вилоят бошқармасида доимий равишда меҳнат муҳофазаси масаласига жиддий эътибор бериб келинади. Бу ерда ишлаб келаётган ходимлар сони 2743 киши бўлиб, шундан 80 нафари аёллардан иборат. Ушбу ходимлар насос станцияларини, тик қудуқларини ва бошқа технологик жараёнларни эксплуатация қилиш билан машғул. Булар ишчилар, таъмирловчилар, нурчилар, насос станциялари машинистлари, электриклар, пайвандчилар, муҳандис техниклар ва бошқа касбдаги ходимлардан иборат.

2016-2017 йиллар давомида меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалдаги жамоа шартномасига кўра, 160 жуфт диэлектрик қўлқоплар, 200 дона стропа, 120 дона махсус иш кийим олиб тақсимланди. Бундан ташқари, туман ишлаб чиқариш бўлимларида ишлаётган электрик ва машинист ходимларнинг тоифаларини ошириш ишлари олиб борилди. 2016 йил 1 декабрдан бошлаб бошқарманинг буйруғига асосан туман ишлаб чиқариш бўлимларини ҳамда таъмирлаш цехларининг ишчи ходимларини билимларини синовдан ўтказиш ишлари бошланди.

Бошқармага қарашли барча насос станциялари бошлиқларини маҳсус йўриқномага асосан малакасини ошириш ишлари олиб борилди. Юқори ташкилотлардан келган буйруғларга асосан фуқаро муҳофазаси бўйича жойларда ташкил этилган тадбирларда мунтазам равишда қатнашиб борилмоқда.

Наманган вилояти ҳокими- фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2017 йил 21 январдаги 2-сонли буйруғига ва асосий тадбирлар режасига асосан 11-13 феврал кунлари Поп туманида, 18-20 апрел кунлари Янгиқўрғон туманида ва 22-24 ноябрь кунлари Косонсой туманларида Фуқаро муҳофазаси бўйича қўмондонлик қароргоҳ ўқув машқини ўтказишда фаоллик кўрсатилмоқда.

– Бир неча йиллар аввал кузда ерга уруғ қадалмас, табиийки, насос станциялари фаолияти ҳам чекланарди, – Бошқарманинг меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўлими бошлиғи Қ.Умирзақов. – Ҳозир эса деҳқончилик агротехникаси такомиллашди, муҳандис ва энергетикларимиз ҳам қишин-ёзин бирдай меҳнат қилишмоқда. Бу эса, табиийки, биздан доимгидан-да эътиборли бўлишимизни, ишчиларнинг меҳнати самарадорлигини ошириш баробарида, хавфсизлигини таъминлашни ҳам талаб этмоқда.

Ер сув билан обод, деҳқону фермер эса тўкин ҳосилдан бой бўлади. Деҳқони бой юртдан эса тўкинлик, дастурхонидан барака аримайди. Бизда мана шу тўкинлик, фаровонлик, маъмурчилик ҳукмрон экан, демакки, халқнинг оддий тили билан айтганда, “насосчи”лар яхши ишлашмоқда. Бу фаолият доимо хатарсиз ва бобарака бўлсин!

Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси                                О.Джорабаев

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!