Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

УЮШМАГАН ЁШЛАР УЧУН ИМКОНИЯТ

            2017 йил 12 август куни Янгиқўрғон туманидаги 17-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида туман касаба уюшмалари тармоқ кенгашлари, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ва “Зулфия” мукофоти совриндори Ойхон Эркинбоева ҳамкорлигида касб-ҳунар коллежи битирувчиларининг иш ўрни қўнимлилигини таьминлаш ва уюшмаган ёшларнинг бандлигини таьминлаш мақсадида “Мана мен!..” деб номланган тадбир ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими М.Маматхонов, “Микрокредитбанк” туман бўлими раҳбари О.Алижанов, туман бандликка кўмаклашиш маркази директори У.Тўраханов, туман “Ягона дарча маркази” вакили К.Валиев ҳамда касаба уюшма фаоллари, уюшмаган ёшлар ва умумий урта таьлим мактаблари Ёшлар иттифоқи раислари иштирок этдилар.

Тадбир шоу тарзида ташкил этилиб, унда иштирок этувчи қизлар ўзларининг мутахассислик бўйича касбларидан ташқари бугунги кунда нима билан машғул эканликларини намойиш этдилар, ёшларнинг ишга жойлашишдаги ва иш жараёнидаги хуқуқлари юзасидан савол-жавоблар, бугунги кун ёшлари қандай китоблар мутолаа қиляпти мавзусида чиқишлар қилишди, шу билан бирга ҳар бир чиқиш оралиғида туман микрокредит банк бошқарувчиси, туман “Ягона дарча маркази” вакили ва касаба уюшма фаоллари бугунги кунда ёшларга яратилаётган имтиёзлар тўғрисида маъруза қилдилар ва ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

 

Шу билан бирга таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раиси Н.Абдурахманова “Касб-ҳунар коллежи битирувчиларининг меҳнат соҳасидаги имтиёзлари” мавзусида маъруза қилди.У ўз маърузасида меҳнат шартномаси, ишга қабул қилиш,меҳнат муҳофазаси,жамоа шартномаси асосида берилиши мумкин бўлган кафолатлар,меҳнат муҳофазасини бекор қилиш тартиби тўғрисида ёшларга тушунтириш берди.

Тадбир сўнггида туман хокими М.Маматхонов тадбир иштирокчилари  Жакбарова Нафиса, Хуркинбоева Камола, Абдуллажанова Гулчехра, Сиддиқова Мадиналарга ишга жойлашганлик тўғрисида меҳнат дафтарчаларини топширди.

Ташкилий ишлар бўлими мутахассиси  

 Нодирахон Мамаюсупова

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!