“Меҳнатни муҳофаза қилиш сохасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчиси” мавзусида давра сухбати ўтказилди
- Янгиликлар
Кейинги пайтларда меҳнат муносабатларини тартибга солиш, меҳнат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги қонунчилик изчил такомиллаштириб борилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги 2016 йил 22 сентябрдаги ЎРҚ-410-сон Қонунини амалга ошириш, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари ривожланиши учун шароитлар яратиш мақсадида 2017 йил 27 апрелда Вазирлар Маҳкамасининг 246-сонли “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида”ги қарори шулар жумласидандир.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, шунингдек, соҳанинг шаҳар ва туман кенгашларида ўтказилаётган “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчиси” мавзусидаги давра суҳбатлари соҳадаги қонунлар тарғиботига бағишланмоқда.
Давра суҳбатини ўтказишдан асосий мақсад меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида олиб борилаётган ишларни муҳокама қилиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини олдини олиш борасида иш берувчиларнинг масъулиятини ошириш, давлат назорати идоралари ва жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорликларини ривожлантириш юзасидан фикр алмашиш. Шуниндек бугунги тезкор замонда меҳнат соҳасида бўлаётган янгилик ва ўзгаришлар тўғрисида ўртоқлашиш ҳамда юзага келган муаммоларнинг ечимини ҳамкорликда ҳал этишдан иборатдир.
Маълумки, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчиси меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ўз фаолиятини амалга ошириши учун қуйидаги умумий талабларга жавоб бериши керак. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида профессионал хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг бевосита хизмат кўрсатиш жараёнида иштирок этувчи ходимлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда бериладиган меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малакавий сертификатига эга бўлиши кераклиги белгилаб берилди.
Шу билан бирга, ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва касаба уюшмалари (ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари) билан келишилган ҳолда иш берувчилар томонидан аниқланган меҳнатни муҳофаза қилишни таъминлашга жавобгар раҳбарлар ва мутахассислар. Бундай лавозимлар бўйича шакллантирилган рўйхатга ташкилотларнинг муҳандис-техник ходимлари, шу жумладан, бош муҳандис, бош энергетик, бош механик, цехлар бошлиқлари, шунингдек зарарли ва хавфли иш шароитлари мавжуд ишлаб чиқаришлар усталари киритилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди ва давлат меҳнат техник инспекторлари ва меҳнат шароитлари экспертлари, касаба уюшмаси ташкилотларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислари учун мажбурийлиги белгилаб қўйилди.
Давра суҳбати давомида ишлаб чиқилган тавсиялар вилоят меҳнаткашларининг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатлари ҳимоясининг янада кучайтиришига қаратилади.
Мирзанозир Қорабоев,
Меҳнатни муҳофазаси ва хавфсизлик хизмати бўлими мудири