Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

КАСАБА УЮШМА ЎҚУВИ

ЎҚУВ-МАШҒУЛОТ ЎТКАЗИЛДИ 

Аҳоли бандлигини таъминлаш, аввало касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юрти битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича зарур шарт-шароитлар яратиш ижтимоий сиёсатимизнннг энг устувор йўналиши бўлиб қолади.

И.Каримов

 Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислохотлар замирида Президентимиз И.А.Каримовнинг мамлакат ёшларига бўлган эътибори ва ишончи ётибди деса муболаға бўлмайди. Дарҳақиқат мамлакатимизда давлат мустақиллиги қўлга киритилган илк йиллардан бошлаб ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Қайси бир соҳани олмайлик ёшларга қаратилаётган эътибор туфайли Ёшларга оид давлат сиёсати нақадар тўғри йўлга қўйилганлигини кўришимиз мумкин.

  Бу эътиборни таълим грантлари, ёш оилаларга ажратилаётган имтиёзли кредитлар, меҳнат конунчилигидаги имтиёзлар мисолида кўришимиз мумкин. Албатта ёшларнинг ижтимоий шаклланиши ва камол топиши, ижодий иқтидори жамият манфаатлари йўлида имкони борича тўла-тўкис рўёбга чиқиши учун ижтимоий иқтисодий, хуқуқий, ташкилий жихатдан шарт-шароит яратиш ҳамда уларни кафолатлашнинг самарали йўлларидан бири уларни бандлигини таъминлаш ҳисобланади.

Бунга яққол мисол қилиб 2013 йил 7 октябрдаги Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига киритилган ўзгартириш ва кўшимчаларни кўрсатиш мумкин.

Жорий йилнинг 12 январь куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Зулайҳо Маҳкамова томонидан тасдиқланган 2016 йилнинг январь-май ойларида бўлиб ўтадиган Наманган вилоятидаги ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг келгусида бандлигини таъминлаш учун тадбиркорлик ва ўз бизнесини бошлаб, фаолият кўрсатиш ёки меҳнат қонун хужжалари бўйича хуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан касаба уюшма ташкилоти масъул ходимлари томонидан ўтказиладиган  ўқув машғулотлари жадвалга асосан ўтган ҳафтанинг пайшанба куни  Косонсой қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалик ҳамда педагогика ва сервис  касб-ҳунар коллежлари битирувчи талабалари иштирокида касаба уюшма фаоллари иштирокида ўқув-машғулотлар уюштирилди.

Унда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси меҳнат муҳофазаси бўлими мудири Раҳимжон Содиқов ҳамда тармоқ касаба уюшма қўмитаси раиси Илхомжон Султоновлар иштирок этди.

Дастлаб сўз олган Рахимжон Содиқов коллежни тамомлаётган ўқувчиларга касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун ишга жойлашишда имтиёзлар ва меҳнат кафолатлари бўйича ҳамда Меҳнат Кодексининг бир қатор моддалари, шунингдек коллежни битириб ишга жойлашишда қандай йўл-йўриқларнинг аҳамияти тўғрисида гапирган бўлса тармоқ касаба уюшма қўмитаси раиси Илхомжон Султонов йиғилганларга касб-ҳунар битирувчилари меҳнат соҳасидаги имтиёзлари хусусида гапирди.

Қизиқарли мунозара бой ўтган машғулотда бир қатор коллеж талабалари томонидан савол-жавоблар берилди.

Феруза ЭРМАТОВА,

Тармоқ касаба уюшма қўмитаси мутахассиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!