Бугунги битирувчи эртага ишчидир
- Янгиликлар
Вилоятдаги олий таълим муассасаларини 2016-2017 ўқув йилида тамомлайдиган битирувчилар бандлигини таъминлаш, корхона ва ташкилотлар эҳтиёжлари асосида уларни ишга жойлаштириш, меҳнат муносабатлари, ишга қабул қилишда расмийлаштириладиган зарур ҳужжатлар, иш ҳақи ҳисобланиши, битирувчилар учун синов муддатларини белгиланмаслиги, умумий меҳнат ҳуқуқлари ва ҳимояси манфаатларига бағишлаб, Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси томонидан бир қатор олийгоҳларда давра суҳбатлари ўтказилмоқда.
Ана шундай давра суҳбати Наманган муҳандислик педагогика институти ҳамда Наманган Давлат Универститети битирувчилари ва уларнинг устозлари иштирокида кенгайтирилган тарзда ўтказилди.
-Битирувчилар бандлигини таъминлашда оддий тилда ва қулай шаклда аниқ мисоллар билан тушинтирувчи икки бўлимдан иборат услубий кўрсатмалар ишлаб чиқилди ва бу борада битирувчи курс талабалари учун бўлиб ўтган давра суҳбатида таништирув машғулотларини ташкил этдик,-дейди Бирлашманинг Меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Л. Ғаниев. – Давра суҳбатида янги тадбиркор сифатида иш бошламоқчи бўлганлар учун жорий этилган имтиёз ва преференциялар, бизнес-режаларни тайёрлаш масалалари, кредит олиш тартиби, лизингга жиҳозларни сотиб олиш, ер участкаларини ажратиш, корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш учун бир неча босқичлардан ўтиш, солиққа тортиш ҳақида тушунчалар берилди.
Шунингдек, ушбу давра суҳбатида мутахассислар томонидан битирувчиларга янги ишга қабул қилинган айниқса, якка тартибдаги тадбиркорлик соҳасида, кичик бизнес субъектлари ва фермер хўжаликларига ишга жойлашган фуқаролар учун меҳнат шартномалари тузилиши, уларга меҳнат дафтарчалари расмийлаштирилиши зарурлиги тушунтириб ўтилди.
Давра суҳбати якунида иштирокчилар ўзлари қизиқтирган саволлар билан мутахассисларга мурожаат қилишиб, тегишли жавоблар олишди.
Ана шундай давра суҳбати Наманган Муҳандислик Технологиялари институтида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
Орзугул Рустамова,
Меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими етакчи мутахассиси.