Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

“ЎҚИШГА КИРДИНГМИ, ИШДАН БЎША!”

Мақсадсиз киши дунёдаги энг хавфли мавжудотлардандир. Чунки уни исталган вақтда, исталган томонга судраш мумкин. Бироқ айрим ташкилот раҳбарлари қўл остидаги ходимда стимул шакллантириш ўрнига ундаги иштиёқни сўндиришга интилишади. Вилоятимиздаги марказий тиббий муассасалардан бирида худди шундай ҳолат юз берди.

Ҳуқуқи топталаётган касаба уюшма аъзолари, табиийки, умид билан эшигимизни қоқишди.

Бўлимида навбатчи фаррош вазифасида ишловчи касаба уюшма аъзолари М.Асадова ҳамда Т.Парпиева (исм-фамилиялар ўзгартириб берилмоқда) иш жараёнида тиббиёт ходимларига ҳавас билан қарашарди. Уларда ҳам ҳамшира бўлиб ишлаш орзуси анча вақтгача тинчлик бермади. Чунки М.Асадова умумий ўрта таълим мактабини тугатган, Т.Парпиева эса Енгил саноат касб-ҳунар коллежини тамомлаган бўлса-да, ўз мутахассислиги бўйича иш тополмаган эди. Ҳар икки ҳамкасб 2017 йилда тиббиёт коллежи имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, ўқишга киришади. Ўқишни тамомлагач, биз ҳам ҳамшира бўлиб ишлаймиз, деган қувонч уларни тезгина тарк этди. Чунки маъмурият ўқиш билан бир вақтда ишлаш мумкин эмас деб, ишдан бўшаш тўғрисида ариза беришларини талаб қила бошлайди.

Маъмурият билан музокараларимиз чоғида Меҳнат кодексида ишни таълим билан бирга қўшиб олиб бораётган шахслар учун белгиланган имтиёзлар тушунтирилди. Шундан сўнг муаммо бартараф этилиб, ариза муаллифлари ҳозирги кунда ҳам ўқиб, ҳам иш фаолиятларини амалга ошириб келишмоқда.

Баҳром РАҲИМБЕРДИЕВ,

Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси юридик бўлим мудири

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!