Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ЕТКАЗИШ: хавфсизлик асосий омил

Инсоннинг муайян фаолият билан шуғулланишдан асосий мақсади, очиғини айтганда, даромаддир. Меҳнатдан завқ олиш, ўз билими ва тажрибасини ошириш каби тушунчалар номи бу рўйхатни давом эттиради. Бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам (дейлик, маош дунё бўйича энг юқори бўлган тақдирда ҳам) иш ўрнида хавфсизлик таъминланмас экан, у жойга талабгор кадрлар сони чекланганича қолаверади.

“Наманган ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан доимий равишда ўтказиладиган профилактик тадбирлардан кўзланган мақсад ҳам шу талаб билан боғлиқ: иш ўрни хатарсиз, ишловчи ҳаёти хавфдан холи бўлсин.

Бу борада “Ўзбекэнерго” АЖнинг меҳнат муҳофазасини бошқариш тизими (СУОТ) тўғрисида”ги Низомга таянилган ҳолда тизимли ишлар амалга оширилади. Ҳар ойда “Хавфсизлик техникаси куни” ўтказилиб, унинг натижавийлиги ишчи-ходимларнинг малакаси асосида таҳлил этиб борилмоқда. Хавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига етарлича эътибор бермаган, соҳада камчиликларга йўл қўйган ходимлар рағбатлантириш имтиёзидан маҳрум этилмоқда (Бу орқали 9 102 201 сўм маблағ иқтисод қилинди). Ушбу ўрганишлар чоғида 220 та камчилик аниқланиб, бартараф этилди.

Тизимда бахтсиз ҳодисалар бўлмаслигининг олдини олиш бўйича иш жойларида тўсатдан текширишлар ўтказиш йўлга қўйилган. Зеро, фалокат фурсат, шароит кутиб ўтирмайди.

2017 йилда меҳнат муҳофазаси бўйича номенклатура тадбирлари 11 пунктдан иборат бўлиб, 70 млн. 477 минг 320 сўмга режалаштирилган. 1-чорак давомида махсус кийим ва электр қурилмаларида хавфсиз иш бажариш учун ҳимоя воситаларига 64 млн. 360 минг 800 сўм сарфланди.

Бу ишлар ва сарфланаётган маблағ ўз самарасини беришига ишонамиз. Зеро, ходимлар хавфсизлиги энг асосий мақсади бўлган корхонада натижа ҳам шунга яраша бўлади.

 

Мирзанозир ҚОРАБОЕВ,

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!