Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ЮРТИМ КЕЛАЖАГИ СИЗ АЗИЗЛАР БИЛАН

Наманган шаҳридаги “Висол” тантаналар мажмуасида истиқлолимизнинг 26 йиллигига бағишланган “Юртим келажаги Сиз азизлар билан” деб номланган тадбир ташкил этилди. Унга бир қатор ташкилотларда ишловчи, жорий йилда нафақага кузатилажак ходимлар таклиф этилди.

Ифторлик дастурхонига таклиф этилган таълим муассасалари ходимларидан 26 нафари ташкилотимиз томонидан алоҳида тақдирланди.

Тадбир аввалида Наманган шаҳар ҳокими  Б.Бекходжаев барча иштирокчиларнинг узоқ йиллик самарали меҳнатлари истиқлолимизни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса бўлиб қўшилганлигини эътироф этди.

Тадбирда халқ таълими муассасаларидаги пенсия ёшидаги ишловчи ходимлардан 26 нафарига кенгашимиз томонидан эсдалик совғалари, шунингдек, ҳамкор ташкилотларнинг ташаккурномалари ҳамда “Нуроний” жамғармасига аъзолик билетлари тантанали равишда топширилди.

­­- Кимгадир кераклигингни ҳис қилиш нафадар бахт, ­- дейди педагог М.Абитходжаева. – Юртга кераклигинг эътирофи эса икки карра бахт ва шарафдир. Бугун бизни эъзозлаб, ушбу тадбирга чорлаб, қайси ёшда бўлмасин, Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси халқ учун керак, қадрли эканлигини яна бир бор ёдимизга солишди. Насиб бўлса, нафақа ёшида ҳам эл учун фойдали ишларга ўзимизни бахшида этамиз.
Эзгу мақсадни кўзлаган ушбу тадбир асносида босқичма-босқич 250 нафар пенсия ёшидаги ишловчи байрам дастурхонига таклиф этилади.

 

Муҳайё ГАФФАРОВА,

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар кенгаши раиси

 

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!