ЎҚУВЧИ ТАЪЛИМГА ҚАЙТДИ
- Янгиликлар
Бугун касаба уюшмаси кириб бормаган соҳанинг ўзи қолмади ҳисоб. Бу, табиийки, бизнинг ижтимоий ҳаётда ўз ўрнимиз, давлатимиз ривожида ҳиссамиз борлигидандир. Кейинги пайтларда ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизимидаги о-риқли муаммолар тез-тез эътироф этилаётгани тармо-имизга қарашли ўқув масканларига эътиборимизни кучайтиришни тақозо қилмоқда.
Тумандаги Ўзгариш маиший хизмат касб-ҳунар коллежига амалий ёрдам кунларини ташкил этдик. Унда ўқувчиларнинг дарсга қатнаши ўрганилиб, мунтазам қатнамаётган ўқувчиларнинг оиласи билан суҳбат ўтказилди. Коллежда 670 нафар ўқувчи таҳсил олади, шундан 208 нафари битирувчи бўлиб, 329 нафари қизлардир.
Мунтазам қатнамайдиганларидан 2 нафарининг оиласига коллеж директори Абдусаттор Раҳимов билан биргаликда бордик. Улардан бири кўриш қобилиятининг сустлигини рўкач қилиб, ўқишга қатнамаётган экан. Ўқувчининг туман марказий поликлиникасида тиббий кўрикдан ўтказилишига бевосита касаба уюшма ёрдамида эришилиб, тиббий хулоса олинди. Унга кўра, ўқишга тўсқинлик қилувчи ҳолат йўқлиги эътироф этилди. Иккинчи ўқувчи эса оиласидаги маънавий ҳолат, яъни онасининг иккинчи бор турмуш қурганлигини руҳий зарба сифатида қабул қилиб, ўқишга қатнамас экан. Унга ва оиласига таълим ва ҳунар ўрганишнинг келажакдаги аҳамияти кенг тушунтирилгач, у ҳам доимий равшида ўқишга қатнашни бошлади.
Масъудахон ЎРИНОВА,
ИТИЧС ва ХКТХКУ Мингбулоқ туман кенгаши раиси