Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

СИҲАТГОҲДА ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ МУҲОКАМАСИ

«Чортоқ» санаторийсида Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармонига бағишланган маънавият соати ўтказилди.
Унда ЎзКУФ қошидаги Санатор-курортлар бошқармаси мутахассиси Маҳмуда Мурзаева, санаторий бош врачи Шамсиддин Абдуназаров маънавият соати иштирокчиларига ушбу фармоннинг бугунги ва келажак ҳаётимиздаги улкан аҳамияти хусусида маълумот беришди. Жумладан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси аввало, инсон манфаатларини устувор этиш асносида юртимизни ҳеч кимдан ортда қолмайдиган даражада ривожлантиришга қаратилганлиги алоҳида таъкидланди.
Дарҳақиқат, Ҳаракатлар стратегиясининг мақсади олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини тубдан ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатни модернизациялаш ва ҳаётнинг барча соҳаларини эркинлаштиришдан иборатдир. Унда белгиланган бешта устувор йўналиш бўйича ишлар аллақачон бошлаб юборилганлигини, бунга шахсан санаторийдаги ҳар бир ходим бевосита гувоҳ бўлаётганини эътироф этиш жоиз. Водийдаги вилоятлар аҳолисининг турмуш даражасини ўрганиш, оилалардаги иқтисодийғмаънавий муҳитдан хабардорлик нуқтаи назаридан бир қатор давлат ва нодавлат ташкилотларининг ўрганиш олиб боргани, мазкур ўрганишлар самараси ўлароқ туман, вилоят, республика даражасидаги қатор муаммолар ҳал этилаётгани шу мақсадлар йўлидаги бир қадамдир.
М.Мурзаева бу фикрларга қўшимча тарзда Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда ҳар бир йўналиш учун сарф этилаётган маблағ, амалга оширилаётган мақсадли ишлар тўғрисида кенг маълумот берди. Жумладан, «Ижтимоий соҳани ривожлантириш» деб номланган тўртинчи йўналиш бевосита тизимга кўпроқ тааллуқли эканлигига эътибор қаратилиб, унда кўрсатилаётган мақсадларни амалга ошириш, пировардида соҳани жаҳон андозалари даражасига олиб чиқиш, Ҳукуматнинг махсус комиссияси ёхуд тегишли вазирлик, юқори ташкилотларгина эмас, ҳар бир ходимга тегишли эканлиги таъкидланди.
– Бир қарашда Ҳаракатлар Стратегияси ҳақида телевидение, газета-журналлардан етарлича маълумот олгандек туюлади, – дейди санаторий маданият саройи раҳбари Бекзод Омонов. – Бугунгидек серқирра, кенг маълумотлардан сўнг фаровон ҳаётимизни кўзлаб амалга оширилаётган бу каби ишлар ҳақида қанча билсак, шунча фойдали эканлигини тушундик. Шунчаки томошабин бўлиб туриш ярамаслигини, шу улкан ислоҳотларга ўз ҳиссамизни қўшишимиз шарт эканлигини англадик. Англашнинг биринчи қадами эса ўз фаолиятимизга татбиқ этишдан бошланади.

Дилдора Раҳмонова,
«Ishonch» мухбири

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!