БИРЛАШМА РАИСИНИНГ ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНАСИ ИШГА ТУШИРИЛДИ
- Янгиликлар
Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси раиси Маҳкамова Зулайҳо Бахриддиновнанинг виртуал қабулхонаси ишга туширилди.
Сизда ҳал этилмаган масалалар/муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифлар борми? У ҳолда мурожаатингизни тўғридан-тўғри Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раисига 3 хил усулда: “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилиш, мурожаат юбориш ёки ташриф буюришингиз мумкин.
2017 йилнинг 13 январь куни очилган «Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси раисининг виртуал қабулхонаси» Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳамда хуқуқий манфаатларини таъминлашга қаратилган.
Азамат ВАЛИЕВ,
Ахборот-комуникация технологияларини ривожлантириш бўйича бош мутахассис