Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ИШЧИ-ХОДИМЛАР МАНФААТИ АСОСИЙ ЎРИНДА

Маълумки, Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасида Юридик клиника иш бошлади. Ушбу клиниканинг асосий мақсади аввало, ишчи-ходимлар манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларга амалий, назарий жиҳатдан юридик ёрдам кўрсатишдан иборатдир.

Бугунги кунда Юридик клиникага 20 нафар кўнгиллилар, 15 нафар касаба уюшмалари фаолларидан иборат мураббийлар, 12 нафар амалиётчилар, олий таълим муассасалари профессор ўқитувчилари ҳамда олимлар эксперт тариқасида жалб этилди.

Юридик клиника мутахассислари томонидан Конституциямизнинг 24 йиллиги муносабати билан Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасида “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ва рўёбга чиқариш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда олий таълим  муассасалари ходимлари, Наманган юридик коллежи ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда бир гуруҳ касаба уюшмаси фаоллари иштирок этишди. Давра суҳбатида ижтимоий меҳна20161210_104519т соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар бўйича фикр алмашилди.

Савол-жавобларга бой тарзда ўтказилган тадбир якунида қайд этилган муаммоларни бартараф этиш юзасидан туманларда юридик клиника аъзолари билан биргаликда ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб борилиши борасида тегишли кўрсатмалар берилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!