ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА МУРУВВАТДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ!
- Янгиликлар
3 декабрь «Ногиронлар куни» муносабати билан Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси шаҳар кенгаши томонидан тасдиқланган қарорга асосан “Ҳеч ким меҳр ва мурувватдан четда қолмайди!” номли тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда тизимдаги ташкилот ва муассасаларда ишлаётган 35 нафар ногирон ходимлар ҳамда 200 нафар якка тартибда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг ота ва оналари иштирок этдилар. Ишловчи ногирон ходимларга шаҳар кенгашининг қимматбаҳо совғалари ҳамда болажонлар учун қишги иссиқ кийим-бошлар тарқатилди.
Шунингдек, Наманган вилоят кўзи ожизлар махсус кутубхонасида ишловчи ходимларни ижтимоий қўллаб- қувватлаш мақсадида улар ҳам шаҳар кенгашининг совғалари билан рағбатлантирилдилар.
Касаба уюшмалари Наманган шаҳар Мувофиқлаштирувчи кенгаши томони-дан Наманган шаҳридаги кўп йиллардан бери касал бўлиб ётиб қолган 10 нафар ногирон кексалар холидан хабар олинди, уларга озиқ-овқат ва эсдалик совғалари топширилди.