Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ҲАМ САЁҲАТ, ҲАМ ЗИЁРАТ

Вилоятимизда кўп йиллар самарали меҳнат қилган ишчи ходимлар, ёшлар комиссияси вакилларидан иборат 40 нафарга яқин ходимлар  юртимизнинг тарихий қадамжолари Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига икки кунлик саёҳатга бориб қайтишди. Яхши дам меҳнатга ҳамдам дейишганидек, ҳам зиёрат ҳам саёҳат қилиб, кўҳна ва навқирон бундай    тарихий шаҳарларимизга боришнинг гашти ўзгачалигини ҳамкасбларимизнинг юз-кўзларидаги хурсандчилик кайфиятидан англаш қийин бўлмади.

Не-не юртлардан келиб, бу она шаҳарларимиз гўзаллигига маҳлиё бўлмаган сайёҳлар озми. Самарқанд дунёнинг сайқали, бу заминга буюк зотлар ҳоки қоришган,  шуни алоҳида айтиш жоизки, шу замин юртнинг яна бир улуғ ўғлонига ўз бағридан жой берди. Ўзбекистон республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовни  жондан севган, унинг хотирасини қалбларида абадий муҳрлаган ҳар бир фуқаро борки бу шаҳар тупроқларини тавоф айлаши, шубҳасиз.
—Ушбу сайёҳликни ташкил этган ташаббускорларга алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман, — дейди. Уйчи туманидаги 13-мактабнинг ёшлар кенгаши раиси Отабек Боймирзаев. — Юртимизнинг ҳар бир гўшаси гўзал ва бетакрор. dscn7202Айниқса Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига бориб, бунга яна бир бор амин бўлдим.  Самарқанд чин маънода зиёратгоҳ шаҳарга айланган. Бухоронинг тарихий обидаларини кўриб кўзингиз қувнайди. Тўғрисини айтсам, бу шаҳарларда юрганимда ўзимни қушдек енгил ҳис қилдим, қалбимда қайта ва қайта шукроналик, шу заминга чексиз ҳурмат туйғусидан ўзимни минг карра бахтли ҳис этдим.
Юрган дарё дейишади, доно халқимиз.  Йўл юрган, саёҳат қилган, шаҳарларни кезган, зиёрат қилган инсоннинг ҳақиқатан ҳам қалбида ғубори қолмайди. Қалби ғуборолардан ҳоли инсоннинг оиласи тинч, ишида унум, топганида барака бўлиши аниқ. Зиёратларингиз қабул бўлсин, ҳурматли ҳамкасблар!

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!