ЖАМОА ШАРТНОМАСИДА АЁЛЛАРГА БЕРИЛАДИГАН ИМТИЁЗЛАР
- Янгиликлар
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси аёлларни ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, уларнинг жамият ва оиладаги мавқеларини ошириш, ҳуқуқий саводхонлиги доирасини кенгайтириш, жамиятда рўй бераётган туб ислоҳотларда фаол иштирок этишлари учун етарли шарт-шароитлар яратиш, улар онгига миллий ва маънавий қадриятларга садоқат хамда миллий истиқлол ғоясини сингдириш, хотин-қизлар ўртасида маданий-маърифий ва спорт йўналишдаги ишлари қўламини кенгайтириш максадида «Жамоа шартномасида аёлларга бериладиган қўшимча имтиёз ва кафолатлар» мавзусида семинар ташкил этди.
Семинарда Корхона, ташкилот ва муассасалардаги Хотин кизлар билан ишлаш комиссияси раислари ва фаол хотин-қизлар иштирок этишди.
Жамоа шартномаларига киритилган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мажбуриятлар ижросини таъминлаш жамоа шартнома шартларига киритиш орқали айрим корхона, ташкилот ва муассасаларда хотин-қизлар учун алоҳида кийиниш хоналари, ювиниш, дам олиш ва аёллар гигиенаси хоналарини ташкил этиш, ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт билан шуғулланишга кенг жалб қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирларига маблағ ажратилиши сабаб меҳнат шароити ўта зарарли ва оғир ишлар билан банд бўлган ишчи-ходимларни, хусусан аёлларни, шахсий ҳимоя воситалари, сут ва сут маҳсулотлари билан таъминлаш тўғрисда фикр юритилди.
Семинарда «Жамоа шартномасида аёлларга бериладиган қўшимча имтиёз ва кафолатлар» тўғрисида Наманган «Дон маҳсулотлари» ОАЖ Хотин кизлар билан ишлаш комиссияси раиси Гулнора Маҳмудова, «Қишлоқ жойларида яшаётган хотин-қизларнинг сиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш» тўғрисида Косонсой туман «Муродхон Косоний» фермер хўжалиги раҳбари Маъсудахон Шарапова ҳамда «Аёллар меҳнатини муҳофаза қилиш, соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш» тўғрисида «Наманган Тўқимачи» МЧЖ Хотин кизлар билан ишлаш комиссияси раиси Марҳабо Эгамбердиевалар сўзга чиқиб, ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.
Семинар якунида Хотин-қизлар комиссиялари таркиби таҳлил қилиниб, бу таркиб фидойи, ташаббускор мутахассислар билан тўлдириши бўйича таклифлар киритилди.