Мурожаат қаноатлантирилди.
- Янгиликлар
Юртимизда хеч бир фуқаронинг ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйилмайди. Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси кенгаши бу борада самарали ишларни амалга ошириб келмоқда. Зеро меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий ва меҳнат ҳуқуқларини химоя қилиш мазкур ташкилотнинг энг асосий вазифаларидан хисобланади.
Шу нуқтаи назардан ташкилот томонидан меҳнаткашлар манфаатини химоя қилиш, фуқароларга ижтимоий кўмак бериш яхши йўлга қўйилган бу эса ўз навбатида тизим ходимларини вазифаларига янада маъсулиятли бўлишга, фуқаролардан келиб тушган мурожаатларни муддатида ўрганиб меҳнаткашларга амалий ёрдам кўрсатишга ундайди жумладан, Бирлашма Кенгашига Чуст туман Педогогика коллежи ходими Исомова Лолахон меҳнат шартномасини ноқонуний равишда бекор қилинганидан норози бўлиб мурожаат қилган. Мурожаатни Бирлашма Юридик бўлими томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида Л.Исомова Чуст туман педогогика коллежи АРМ йўналишида фаолият юритганлиги, лекин юқоридаги фуқарони коллежнинг буйруғи билан меҳнат шартномасини бекор қилинганлиги аниқланди. Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг бир қатор моддаларига амал қилмасдан ғайриқонуний равишда меҳнат шартномасини бекор қилинганлиги аниқланди.
Ўрганиш жараёнида қуйидаги холатлар аниқланган.
2016 йил 1 июн кунидан коллежнинг ахборот ресурс маркази ходими Л.Исомовани иш берувчини ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Ушбу буйруқга асос сифатида ишлаб чиқилган штатлар жадвали кўрсатилган.
Ишлаб чиқилган штатлар жадвалида ахборот ресурс маркази филиали рахбари штат бирлиги киритилмаган бўлсада лекин коллеж рахбарининг кўрсатмасида худудий филиал рахбарлари фаолият кўрсатаётган бинолар яроқсизлиги хамда туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр давлат корхонаси томонидан биноларни кадастр хужжатлари мавжуд эмаслигини таъкидлаган шунга асосан ахборот ресурс маркази филиали ходими Л.Исомовани меҳнат шартномасини ноқонуний равишда бекор қилган.
Ўрта махсус касб хунар таълими тизимидаги таълим муассасаларида ташкил этилган Ахборот ресурс марказлари ходимларининг меҳнатига хақ тўлаш ягона тариф сеткаси бўйича лавозим разрядлари хамда гурухлар бўйича наъмунавий штатларида АРМ биноси таълим муассасасининг балансида бўлиб, зарур китоб ва адабиётлар билан таъминланган бўлса, фаолият юритишга рухсат берилиши кўрсатилган. Туман хокимининг 2015 йил 21 январ кунги 52-сонли қарорида Л.Исомова фаолият кўрсатган шахобча коллеж балансига ўтказилган бўлсада буни коллеж рахбари инобатга олмаган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 101-моддасига асосан Л.Исомовани меҳнат шартномасини бекор қилишда коллеж жамоа шартномасида иш берувчининг ташаббуси билан ходимни меҳнат шартномасини бекор қилишда фақатгина касаба уюшманинг розилиги билан амалга оширилиши кўрсатилган бўлсада розилик олинмаган.
Шу билан бирга Меҳнат кодексининг 108-моддасига асосан меҳнат шартномаси бекор қилинган куни иш берувчи ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ва меҳнат шартномасини бекор қилиш хақидаги буйруқни нусхасини бериши шарт бўлсада берилмаган.лигини билдириб қонун бузилиш холатларини бартараф этиш хақида Бирлашма Кенгаши томонидан тақдимнома юборилди
Тақдимнома талаблари коллеж томонидан бажарилмади. Бирлашма Кенгаши томонидан фуқароларни ҳуқуқларини химоя қилиш мақсадида Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро Чуст туман судига ишга тиклаш мақсадида даъво ариза берилди. бўлиб ўтган суд мажлисида фуқаро Л.Исомовани ишга тиклаш ва мажбурий бекор юрган кунлари учун белгиланган тартибда хақ ундириш тўғрисидаги даъво ариза қаноатлантирилиб, фуқароларни Меҳнат ҳуқуқлари тикланди.