Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

МАНФААТЛАР МУВОЗАНАТИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

Муносиб меҳнат шароитларини яратиш орқали нафақат ижтимоий адолат тамойиллари таъминланади, балки иқтисодиётнинг барқарор ўсиши ва ривожланишини, жамиятда манфаатлар мувозанатини таъминловчи омил ҳисобланади.

НАМАНГАН вилоятида ўтказилган давра суҳбатида айни қоидага урғу берилди. Унда ҳамкор ташкилотлар вакиллари, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш вакиллари, матбуот ходимлари иштирок этишди. Зеро, меҳнатни муҳофаза қилиш, ишлаш учун муносиб шароит яратиш кўплаб масъул шахсларнинг ҳамкорлиги натижасида вужудга келади.

– Ҳар бир ходим фаолияти давомида ўз меҳнатининг муҳофазаланишини, хавфсизлиги таъминланишини истайди, – дейди Бирлашманинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Мирзанозир Қорабоев. – Касаба уюшмаларининг устувор мақсади ҳам шу: ишчи-ходимга муносиб меҳнат шароитларини таъминлашдан иборатдир. Бу борадаги фаолиятимизни янада изчиллаштиришда ҳуқуқ ва ваколатларимизнинг қонуний асослари такомиллаштирилаётгани муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири эълон қилинганлиги касаба уюшмаларининг ваколатларини янада кенгайтирди, десак ўринлидир. Шунингдек, жамоа шартномаларининг ижроси муносиб меҳнат омилларини вужудга келтиришда жуда катта ёрдам бўлмоқда. Жорий йил биринчи ярим йиллик давомида жамоа шартномаларига киритилган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича 33498 та мажбуриятлардан 22430 таси бажарилиб, 4911870,5 минг сўм мабла- сарфланди.

photo_2016-10-07_11-07-49Вилоят тармоқ касаба уюшмалари томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра 295 та касаба уюшма қўмиталарининг фаолияти ўрганилган. Шундан 54 таси бирлашманинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати бўлими ходимлари томонидан амалга оширилиб, унда 973 та меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қоида ва меъёрларнинг бузилиш ҳолатлари аниқланган. 252 таси касаба уюшма қўмита органлари аралашуви, 721 таси эса жамоатчилик асосида ишловчи вакиллар томонидан бартараф этилди. Аниқланган камчиликлар юзасидан иш берувчиларга 84 та 252 банддан иборат ёзма тақдимномалар берилган.

Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоатчи вакиллар учун Халқаро Меҳнат Ташкилотининг ратификация қилинган Конвенциялари қўлланмалари тайёрланиб 120 та корхона, ташкилотлар вакилларига тарқатилди.         Жамоа шартномаларида ёшлар, аёллар учун қўшимча имтиёзлар ва кафолатлар, шу жумладан Халқаро меҳнат ташкилотининг 103-сонли Конвенцияга биноан оналикни ҳимоя қилиш юзасидан аниқ мақсадга йўналтирилган тадбирларни олиб борилишига оид бандлар киритилди. Касаба уюшмалари томонидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланиши устидан  ҳам жамоатчилик назорати олиб борилмоқда.

Касаба уюшмаларининг энг муҳим вазифаларидан бири бу жойларда жамоатчилик назоратини олиб боришдир. Мазкур вазифани бажаришда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгаши маҳаллий ҳокимият органлари, Меҳнат бош бошқармаси, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий Бошқармаси, “Махалла” хайрия жамоат фонди, Камолот Ёшлар ижтимоий харакати ва қатор бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Энг муҳими, ҳар бир жараён натижаси ишловчи меҳнаткашлар учун муносиб шароит яратиш билан якунланмоқда.

Давра суҳбати якунида саволларга тегишлича жавоб берилди.

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!