ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИГА ҚЎЛЛАНГАН НОҚОНУНИЙ ЖАЗО
Поп туман Тиббиёт бирлашмаси шифокорлари М.Қурбонова ҳамда Г.Иброҳимовалар меҳнат ҳуқуқлари бузилганлиги важи билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Наманган вилояти бўйича Меҳнат инспекциясига мурожаат қилишди.Ўрганишларга кўра, иш берувчи томонидан бу иккала ходимга ноқонуний равишда ўртача ойлик маошининг ўттиз фоизи миқдорида интизомий жазо тайинлаш тўғрисида буйруқ чиқарилган.Қизиғи, ушбу буйруққа Поп туман Адлия бўлими […]