Энди мен ҳам шундай бахт соҳибиман
Неча йиллардан бери акамнинг уйида яшардим. Очиғи, унга ҳам яшашда, ҳам фарзандларимнинг дори-дармони бўйича “тирик товон”лигимни ҳис қилиб яшаш нақадар оғир бўлган. Уч нафар фарзандим бор, улардан икки нафари биринчи гуруҳ ногирони, фақатгина эмаклашни билишади. Оллоҳ ярлақаб, учинчи фарзандим соғлом туғилди. Аммо ҳаётнинг синови кўп экан, тиргагим – турмуш ўртоғимдан ажралиб қолдим. Бу орада қийналганимни […]