ТЎЙГА ТЎЁНА БИЛАН
Истиқлолимизнинг 27 йиллик тўйи Наманган вилоятида ҳам кўтаринки кайфият ва ўзгача тайёргарлик билан кечди. Бунда, албатта, касаба уюшмаларининг ҳам муносиб улуши бўлди. Хусусан, касаба уюшма тизимида узоқ йиллар меҳнат қилган фахрийлар, эҳтиёжманд оила вакилларидан 100 нафар, иқтидорли ёшлардан 80 нафарини “Наманган туризм” шўъба корхонаси орқали Фарғона, Қўқон шаҳарларига саёҳати уюштирилиб, маданий дам олиш ташкил этилди. […]