ЎҒЛОНЛАР ҲИМОЯГА ОТЛАНИШДИ
Чин эркак хусусида гап кетганда, ҳамиша унинг ҳимоячи, яқинлари учун паноҳ эканлигини эсга оламиз. Зеро, инсон Ватан аталмиш ошён қадрини англаган чоғидан бошлаб, уни ҳимоя этишга, ўзгаларнинг ёвуз ниятлари, тажовузларидан омон сақлашга интилиб яшаган. Оилада ўғил фарзанд дунёга келса, ўзгача шодликка дўнамизки, “Энди эшигимиз эгали, остонамиз ҳимояли бўлди”, деб. Аллома шоиримиз Ғафур Ғулом битганидек: […]