ҚУЧОҚ ОЧИБ ХАЛҚ ИЧИГА БОРАЙЛИК!
Эрксевар шоир Чўлпоннинг шу сатрларини ҳар гал хаёлимдан ўтказар эканман, беихтиёр халқнинг нақадар қудратли, кўп ишга қодир эканлигига амин бўлавераман. Зеро, халқи бугунидан рози, келажагидан кўнгли тўқ давлатгина дунёда барқарор бўлаверади. Бунга ўз тарихимиздан қайта-қайта мисол топаверамиз: темурийларнинг довруғи нега бутун дунёни тутганди? Чунки бу сулола ҳукмронлик қилган чо-да халқ ўз ҳаёт тарзидан рози эди. […]