ҲЕЧ КИМ МЕҲР-МУҲАББАТДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ
Маълумки, ҳар бир инсон эътибор ва меҳрдан куч олиб яшайди. Ана шу меҳр-оқибат бор жойда янгиланиш, юксалиш, эзгу мақсадлар сари шахдам одимлаш бўлади. Бугун юртимизда имконияти чекланган юртдошларимиз томонидан амалга оширилётган ишлар кўламига кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Улар ҳар жабҳада соғлом одамлардан зиёда меҳнат қилишиб, ҳам жамиятга ҳам оиласига нафи тегаётганидан мамнун ҳолда умргузаронлик қилишмоқда. […]