ЯНГИ ҚОНУН ТАКОМИЛЛАШУВГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
Ҳар бир ходим фаолияти давомида ўз меҳнатининг муҳофазаланишини, хавфсизлиги таъминланишини истайди. Касаба уюшмаларининг устувор мақсади ҳам шу: ишчи-ходимга муносиб меҳнат шароитларини таъминлашдан иборатдир. Бу борадаги фаолиятимизни янада изчиллаштиришда ҳуқуқ ва ваколатларимизнинг қонуний асослари такомиллаштирилаётгани муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири эълон қилинганлиги касаба уюшмаларининг ваколатларини янада кенгайтирди, десак ўринлидир. […]