Харакатлар стратегияси бўйича давра суҳбати ўтказилди
- Янгиликлар
Маълумки, юритилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама, жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга татбиқ этиш мақсадида Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 7 февраль куни “Ўзбекистон республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ги фармонини имзолади ва 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинди.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси томонидан касаба уюшма фаоллари иштирокида ўтказилган давра суҳбатининг мавзуси ҳам Ҳаракатлар стратегиясига бағишланди. Президентимиз томонидан белгилаб берилган 5 та устувор йўналишни касаба уюшмалари фаолияти тизимига татбиқ этиш мақсадида уюштирилган ушбу давра суҳбатида маърузачилар ўзларининг ҳар томонлама асосланган фикр-мулоҳазаларини баён этишиб, иштирокчилар саволларига батафсил жавоб беришди.
-Ҳаракатлар стратегиясида 5 та устувор йўналиш кўрсатиб ўтилган бўлса, ҳар бир йўналишда биз касаба уюшмаларининг амалга оширадиган ишлари ҳам кўзга яққол ташланиб туради, – дейди Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгашининг вилоятдаги масъул ташклотчиси Акмал Усманов – Айниқса ижтимоий соҳани ривожлантиришда аҳоли бандлигини ошириш, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш, аҳолининг муҳтож қатламларига кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам сифатини оширишдаги ижобий ишларда биз касаба уюшмалари ҳам фаолликни қўлдан бермай ишлашимиз кераклигини ҳар қадамда ҳис этмоғимиз лозим.
Шунингдек, беш йиллик дастурда ишсизлик даражаси энг юқори бўлган минтақаларда 46,8 минг янги иш ўрни яратилиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун таълим муассасаларининг 10 минг нафар битирувчисига кредитлар ажратиш кўзда тутилганлигидан ҳам кўринадики, Ҳаракатлар стратегиясининг ҳар бир банди инсон манфаатларига асосланиб яратилган.
Бўлиб ўтган давра суҳбати якунида касаба уюшма фаоллари маърузачиларга ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишиб,тегишли жавоблар олишди ва келгусидаги иш фаолиятларига янги режалар тузишди.
Меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими