“11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни”ни Наманган вилоятида кенг нишонланди
- Янгиликлар
Жорий йилнинг 7 ноябр куни Наманган вилояти кенгаши томонидан Давлатобод тумани Элобод массивида жойлашган «Навбаҳор» тантаналар мажмуасида маданий байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосарлари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вакили Содиқов Мирзоҳид Мирмахмудович, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари Байниязов Эркин Бозорович, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши аппаратининг ижтимоий-ҳимоя бўлими мудири Турикова Лазокат Машариповна, вилоят сектор раҳбарлари, ҳамкор ташкилот раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, РКларининг вилоятдаги масъул ташкилотчилари, вилоят кенгашлари раислари, бирлашган ва бошланғич ташкилотлар раҳбарлари, кўрик-танловлар ғолиблари, “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони совриндорлари, касаба уюшмалари стипендианти, санаторийга бепул йўлланма совриндорлари, касаба уюшма фаоллари (жами 500 дан зиёд) қатнашдилар.