Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ЮЗ НАФАРГА ЯҚИН ИШЛОВЧИЛАР КАСАБА УЮШМАСИ АЪЗОЛИГИГА ОЛИНДИ


Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар бўлинмаси кенгаши нодавлат сектор тизимидаги хўжалик субъектларида касаба уюшмасининг янги ташкилотларини тузиш ҳамда ишловчи ходимларни аъзоликка жалб этиш бўйича бир қатор ижобий ишларни амалга оширмоқда.
Бу борада тасдиқланган тадбирлар ва йўл хариталарига асосан ҳудудларда ўтган йилларда ташкил этилган касаба уюшма ташкилотларининг иш ҳужжатлари таҳлил этилди.
—Шунга асосан тармоққа тегишли бўлган нодавлат сектор тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасалар тўғрисидаги маълумотлар олиниб, ушбу хўжалик субъектларида касаба уюшмаси ташкилотлари тузилган ёки тузилмаганлиги бўйича таҳлил қилинди, — дейди бу ҳақда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар бўлинмаси кенгаши раиси Акмал Умаров. — Шаҳар бўлинмаси кенгаши томонидан нодавлат сектор тизимидаги хўжалик субъектларида касаба уюшма ташкилотларини тузиш ва ходимларни аъзоликка жалб қилиш бўйича тарғибот буклетлари ва плакатлари ишлаб чиқдик ва жойларга етказдик.
Яқинда ушбу йўналишда тармоқ кенгаши ташаббуси билан Наманган шаҳрида очилган “Start 21” нодавлат таълим муассасасининг барча ходимлари касаба уюшмаси аъзолигига олинди ва уларга аъзолик билетлари топширилди.
Шаҳар бўлинмаси кенгашининг ижроия қўмита йиғилишларида касаба уюшмасига аъзолик афзалликларини асослаш, янги касаба уюшма ташкилотларини тузиш, ижро назорати, ҳисобот ва ахборотларни ўз вақтида сифатли ҳамда хаққоний бўлиши каби масалалар мунтазам кўриб борилмоқда.
Юқоридаги ишлар натижасида нодавлат ташкилотларни касаба уюшмасига аъзо қилиш бўйича ўтган йилги тасдиқланган йўл харитасига кўра, 100 нафарга яқин ишловчилар аъзоликка жалб этилди, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳимояси таъминланди.
Ҳозирги кунда ҳам тармоқда нодавлат сектор тизимидаги касаба уюшма ташкилоти тузилмаган корхона ва муассасаларда касаба уюшмасига аъзолик афзалликларини тушунтириш ва янги касаба уюшма ташкилотларини тузиш буйича режа асосида ишлар давом эттирилмоқда.

Орзугул РУСТАМОВА,
“ISHONCH”

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!