ЭЪТИБОРДАН МАМНУНМАН
- Янгиликлар
Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилояти кенгашининг бошланғич ташкилоти – «BA GLOBAL-HOUSES» масъулиятли чекланган жамияти “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”нинг иккинчи босқичида 2-ўринни эгаллади.
Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан юборилган диплом ва эсдалик совғаси билан «BA GLOBAL-HOUSES» МЧЖ меҳнат муҳофазаси вакили Бекзод Райимқулов тақдирланди.
– Ушбу эътироф мен учун “Касаба уюшмалари куни” байрамига совға бўлди, – дейди жамият меҳнат муҳофазаси вакили Бекзод Райимқулов.- Бундай эътибордан бениҳоя хурсанд бўлдим. Ушбу тадбирни ташкил этган Республика тармоқ касаба уюшмаси Кенгашига миннатдорчилигимини билдираман.