Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

РАСМИЯТЧИЛИКЛАРДАН ҲОЛИ УЧРАШУВ

 

Айни кунларда вилоятларимиз бўйлаб “Ishonch” ва “Ishonch-Доверие” газеталари таҳририяти вакилларининг ижодий учрашувлари ўтказиб келинмоқда. Ана шундай қизғин ва баҳс-мунозараларга бой учрашувлардан яна бири Наманган вилоятида ҳам бўлиб ўтди.
Кўп минг сонли аъзоларига эга бўлган касаба уюшмалари тизимидаги ўзгариш ва янгиликларни ёритишда пешқадам газетани ҳозирда барча ишчи-ходимлар “ўзимизнинг газетамиз” дея меҳр билан тилга олишмоқда, эътироф этишмоқда. Бу эса газетхонларнинг таҳририят фаолиятидан рози эканликларининг яққол исботидир.
—Бугун босма нашрларнинг умри қисқалигини “башорат” қиладиганларга “Ишонч” газетасида ёритиб келинаётган танқидий, таҳлилий мақолаларни ўқиб, сўнгра фикр билдиришларини маслаҳат берган бўлар эдим, — дейди учрашувда Чуст туман тиббиёт бирлашмаси бошланғич қўмита раиси Саломат Саркарова. — Замон билан ҳамнафасликда фаолият юритаётган таҳририятнинг ижодий ходимлари, ҳудудий мухбирларининг самарали меҳнатини биз муштарийлар доим қадрлаймиз.
Газета бош муҳаррири Ҳусан Эрматов “учрашувни ҳар қандай расмиятчиликлардан ҳоли ҳудудда ўтказиш” таклифини билдиргани боис ҳам ижодий учрашув ниҳоятда самимий руҳда ўтди.
Олийгоҳлардан ташриф буюрган вакиллар ҳамда соғлиқни сақлаш ходимлари томонидан билдирилган таклифлар барчага маъқул бўлди.
Учрашув давомида ўзаро ижодий ҳамкорлик қилиш мақсадида “Ishonch” ва “Ishonch-Доверие” газеталари ҳамда “Наманган ҳақиқати” таҳририяти ўртасида меморандум имзоланди.
Тадбирнинг якуний қисмида викторина саволларига тўғри ва аниқ жавоб берган зукко газетхонлар таҳририятнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди. Шунингдек, вилоятдаги мавжуд еттита олий ўқув юртига “Менинг президентим” номли китоблар тўплами бепул тарқатилди.
Орзугул РУСТАМОВА,
“ISHONCH”

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!