ОРОМГОҲЛАР МАВСУМГА ШАЙМИ?!
- Янгиликлар
«Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан барча ҳудудларда оромгоҳлар бўйича Департаментлар ташкил этилди.
Айни пайтда Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш Департаментининг Наманган вилояти бошқармаси балансига вилоятдаги мавжуд 7 та оромгоҳлар мулк ҳуқуқи асосида ўтказилди ва белгиланган тартибда далолатномалар расмийлаштирилди.
Бугунги кунда вилоят бўйича оромгоҳларда дам олиш ёшидаги жами 359 минг 388 нафар яъни 7-14 ёшдаги болалар бор бўлса, жорий йил ёз мавсумида оромгоҳларга уларнинг атиги 5 минг 400 нафари қамраб олинган холос.
—Бунинг асосий сабаби шу вақтга қадар айрим оромгоҳлар эгасиз, қаровсиз қолиб кетгани, уларнинг моддий-техника базаси ва таъминоти яхши йўлга қўйилмаганлигидадир, — дейди бу ҳақда Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш Департаментининг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Муҳаммадзокир Маматхонов. — Бугунги кунда юқоридаги қарор ўз вақтида қабул қилиниб, оромгоҳлар том маънода эгалик бўлди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг Қарорига асосан Поп туманидаги «Офтобча» болалар оромгоҳи янгидан қайта қурилиши режалаштирилган бўлса, Уйчи туманидаги «Умид ниҳоллари» оромгоҳида капитал таъмирлаш ва қўшимча бинолар қурилиши белгиланди.
Айни кунда Департамент тасарруфидаги 7 та ҳамда 1 та хусусий оромгоҳда болаларни мароқли ҳордиқ олишларини ташкил қилиш мақсадида жамғарма маблағлари ва туман ҳокимликлари ёрдамлари билан мавсумга тайёргарлик ишлари авж палласида.
Қисқача рақамларга тўхталсак, мавжуд оромгоҳларда шу кунга қадар 800 миллион сўмлик таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Жумладан, Чуст туманидаги 270 ўринга мўлжалланган «Меҳржон» ва «Оби ҳаёт» болалар дам олиш масканлари ҳудудида мевали ва манзалари дарахтлар экилиб, хоналардаги қаттиқ ва юмшоқ жиҳозлар таъмирланди. Ётоқхона, ошхона биноларининг ташқи томони, спорт майдончаси ва оромгоҳга кириш қисмида ҳам таъмирлаш ва бўяш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, 160 ўринга мўлжалланган Норин туманидаги «Норин» болалар оромгоҳида мавсумда 640 нафар ўғил-қизлар соғломлаштириши режалаштирилган. Бу ерда ҳам мавсумга тайёргарлик ишлари бўйича вилоят Ишчи гуруҳи ва оромгоҳ маъмурияти томонидан «нуқсон далолатномаси» тузилиб, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда.
Вилоятдаги энг сўлим ҳудудлардан бўлмиш Поп тумани, Чодак қишлоғидаги 120 ўринга мўлжалланган «Бинафша» ҳамда Косонсой туманидаги 160 ўринга мўлжалланган «Соҳил» болалар дам олиш масканларида мавсум бўйи жами минг нафардан зиёд болалар соғломлаштириши режалаштирилган бўлиб, айни пайтда бу иккала оромгоҳда ҳам тайёргарлик ишлари қизғин паллада.
Бундан ташқари, Янгиқўрғоннинг энг чекка, баҳаво ҳудудида жойлашган «Заркент» ва «Нанай» болалар оромгоҳларида мавсумга тайёргарик ишлари ниҳоясига етказилмоқда. 520 ўринга мўлжалланган жами 2080 нафар болалар соғломлаштириши режалаштирилган бу эгизак масканларга айни пайтда талабномага асосан ётоқхона, ошхона жиҳозлари ўрнатилиб, спорт ва маданий тадбирлар ўтказилиши учун барча зарурий анжомлар етказиб берилмоқда.
Мавсум давомида ҳудудларда интеллектуал ривожлантириш, экологик-биологик ва ўлкашунослик, техник ижодкорлик, ижтимоий мослашув, тарбия ва спорт соғломлаштириш, бадиий ижодиёт йўналишларига эътибор берган ҳолда болаларни дам олишларини ташкиллаштириш кўзда тутилган. Ана шу мақсадда вилоят Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда ҳозирда 147 нафар мавсумий педагог кадрлар танланиб, мутахассислар томонидан уларга семинар-тренинглар ўтказилди ва сертификатлар берилди.