МИНГ ДОЛЛАР МАОШ ОЛУВЧИ УСТОЗЛАР САФИ КЎПАЯВЕРСИН!
- Янгиликлар
Маълумингизким, мактаб таълими тизимида юқори натижаларга эришаётган ўқитувчиларни рағбатлантириш мақсадида 1697 нафар ўқитувчи Вазир жамғармасидан тўланадиган устамани қўлга киритишди.
Қувонарлиси, ушбу ўқитувчилар орасида 13 нафари косонсойлик устозлардир.
Улар эндиликда жорий йилнинг апрель ойидан декабрь ойига қадар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида (5млн. сўм) ҳар ойлик устама оладиган бўлишди.
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси томонидан барча устозларимизни ушбу муваффақиятлари билан табриклаймиз!
Алижон СИДДИҚОВ,
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси
Косонсой тумани бўлинмаси кенгаши раиси.