Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

МАҲАЛЛА РАИСИ КАСАБА УЮШМАЛАРИ ТАНЛОВИДА ЭГА ЧИҚҚАН 30 МИЛЛИОННИ ҚАЙ МАҚСАДДА САРФЛАДИ?!

Наманган шаҳар, “Оби ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини Темир йўл кўчаси, 82-уйда яшовчи чин етимлар Акрамжон ва Анасхон Аҳмаджоновларнинг яшаб турган хонадони ниҳоятда таъмирталаб эди. Анчадан буён буни билиб кўриб юрган маҳалла раиси Касаба уюшмалари Федерацияси ташкил қилган Республика танловида ғолиб бўлиб, ўттиз миллионни қўлга киритган заҳоти барча маблағни шу хонадоннинг таъмирига сарфлади.

Ота-онасидан эрта айрилган бу йигитларнинг каттаси Акрамжоннинг ногиронлиги бор, Анасхон эса ҳали мактаб ўқувчиси. Улар доимий даромад манбаига эга бўлиши учун яшаш жойи яқинидаги цехда иш билан ҳам таъминланган.

Эслатиб ўтамиз, “Оби ҳаёт” МФЙ раиси Толибжон Эралиев Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Республика танловида иштирок этиб, ўттиз миллион сўм пул мукофотини қўлга киритган эди. Ёш бўлишига қарамай икки ўксик етимларнинг кўнглини шод эта олган Толибжон сингари саҳий қалблар сафи кўпаяверсин.

Орзугул РУСТАМОВА,
“ISHONCH”

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!