КУН ҚАҲРАМОНЛАРИГА БЕПУЛ ЙЎЛЛАНМАЛАР БЕРИЛДИ
- Янгиликлар
Хабарингиз бор, юртимизда ўтган ҳафта кузатилган аномал совуқ туфайли юзага келган носозликларни бартараф этишда ободонлаштириш, коммунал соҳа ходимлари куну тун ишлашди. Қишнинг қаҳратонида ўз ишини фидойилик билан давом эттирган вилоятимизнинг қаҳрамонлари меҳнати акс этган суратлар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кўпнинг олқишига сазовор бўлди. Айниқса “Наманган сув таъминоти” МЧЖ авария-тиклаш хизмати ходимларининг ичимлик суви тармоғида юзага келган носозликни бартараф этаётган ҳолатдаги заҳматлари таҳсинга лойиқ. Шу муносабат билан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Наманган вилояти кенгаши томонидан ўз “постида” фидокорона меҳнат қилган “Наманган сув таъминоти” МЧЖ авария-тиклаш хизматининг бир қатор ходимларига дам олиши ва соғликларини тиклаши мақсадида Косонсой санаторийсига бепул йўлланмалар берилди.