Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

КЕКСАЛАРГА ЭЪТИБОР


Жорий йилнинг 14 март куни Ўзбекистон транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилояти кенгашининг бошланғич касаба уюшма ташкилоти – “Наманган митақавий йўлларга буюртмачи хизмати” Давлат муассасасида 60 ёшни қаршилаётган Иброҳимжон Исроиловнинг таваллуд куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Йиғилишни дастлаб муассаса касаба уюшмаси раиси Миракмал Мирзарахимов очди ва олиб борди. Сўзни табриклаш учун муассаса раҳбари Жасурбек Алиматовга берди.
– Мана шу йўналишида 25 йилдан буён фаолият олиб бораётган бўлсам устоз – Иброҳим ака Исроилов тўғрисида самамий сўзларим жуда кўп. Камтар, ўз касбини моҳир устаси десам муболаға бўлмайди. 10 дан зиёд шогирдларни устози, ҳар бир шогирдига талабчанлиги билан иш ўргатади, – дейди, – Ж.Алиматов, – бундай устоз билан фахлансак арзийди.
Йиғилиш давомида тадбир сабабчиси И.Исроиловни тармоқ касаба уюшмаси вилоят Кенгаши ташаккурнома ва эсдалик совғаси билан тақдирлади.
Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят Кенгаши меҳнат техник инспектори Мирзанозир Қорабоев иштирок этди.


Феруза ЭРМАТОВА,
Транспорт, йул ва капитал қурилиш,
қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси
Наманган вилояти кенгаши раиси.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!