Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

КАСАБА УЮШМАСИ ЎҚИТУВЧИ ВА ЎҚУВЧИЛАР МАНФААТИНИ ЎЙЛАБ…

Айни дамдаги “таътил кунлари воқеаси” кўпчиликни эсанкиратиб қўйди. Ҳозирда мактаб таълим жараёнлари бўйича ҳар бир ҳудуд ўзига берилган ваколатдан “унумли” фойдаланган ҳолда иш тутмоқда.
Кузатувларга кўра, қайсидир вилоятда ўқишлар ҳали бошланмаган, яна қайсидир ҳудудда дарсларга старт берилгану аммо мактабга келганлар сони бармоқ билан саналарли. Айрим синфларда эса ўқувчилар умуман келмай қўя қолишган.
Вилоятдаги 686 та умумтаълим мактаблари, Президент мактаби ҳамда ихтисослаштирилган мактабларда ўқиш жорий йилнинг 11 январидан бошланишига қарор қилинган. Қолган 24 та мактабларда эса дарслар босқичма-босқич бошланиши белгиланган. Аммо мактабларда кузатилган паст давоматдан ҳеч бир ўқитувчи ҳайратга тушмагани табиий.
Бугун қишки таътилдан сўнг ўқишнинг иккинчи куни. Кўча ва синф хоналарининг совуқлигидан кўплаб ота-оналар фарзандларини мактабга юборишни исташмади.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси мактабларда синф хоналарининг ҳароратини ўрганиш ҳамда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга яъни қор кураш, кўча тозалаш ишларига жалб қилишнинг олдини олиш мақсадида жамоатчилик назоратини бошлади. Ана шу мақсадда Меҳнат инспекторлари вилоятдаги фаолиятини бошлаган кўплаб мактабларда бўлиб, ўқитувчиларга яратилган шароитлар, синфхоналарнинг аҳволи билан танишди.
—Наманган шаҳар, Янги Наманган тумани, Тўрақўрғон ҳамда Уйчи туманларидаги бир қатор мактабларда хоналарининг ҳарорати бор-йўғи 8, 10 градус илиқликни ташкил этганидан ўқувчилар бу шароитда хонада фақатгина қалин уст-бошда ўтириши мумкинлигини инобатга олиб, уйларига руҳсат бериб юбориш энг тўғри қарорлигини мактаб маъмуриятга билдирдик, — дейди меҳнат инспектори Мирзанозир Қорабоев. — Бундай совуқ шароитда дарс ўтиш ўқитувчиларга ҳам осон эмас. Янги Наманган туманидаги 1837 нафар ўқувчи қатнайдиган 60-умумтаълим мактабида ҳам давомат ниҳоятда паст. Ушбу мактабнинг бошланғич синф ўқувчилари умуман ўқишга келишмаган. Синф хонасига кирилганда, хонада иссиқлик бор-йўғи уч даражани кўрсатиб турибди. Иситиш қозонлари ишлашига қарамай, иссиқлик қуввати пастлигидан хоналар ниҳоятда совуқ. Аслида таълим муассасаларининг ўқув хоналарида машғулотлар ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ ҳаво ҳарорати 16º С дан паст бўлмаслиги керак.
“Ўзгидромет”нинг хабар беришича, Ўзбекистон ҳудудида кузатилаётган аномал совуқ об-ҳаво ҳарорати ҳафта охиригача сақланиб қолади. Шаҳар, туманларнинг айрим йўллари қор туфайли музлама ҳолатига келган бўлиб, автомашиналарнинг ҳаракатланишига қийинчилик туғдирмоқда. Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ҳаёти, соғлиғини инобатга олган ҳолда Наманганда ҳам мактаб ўқувчиларини қишки таътил муддатини узайтириш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бу ҳақда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилояти кенгаши вилоят ҳокимлиги ҳамда халқ таълими бошқармасига хат орқали ўз таклиф ва тавсияси билан чиқди.

Орзугул РУСТАМОВА,
“ISHONCH”

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!