Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

КАМЧИЛИКНИ АНИҚЛАШГАН ХОДИМЛАР ИШДАН БЎШАТИЛДИ

 

 

Намангандаги “Uz Chasis” маъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасининг Сифат назорати ва стандартлаштириш дирекциясида сифат назоратчилари бўлиб ишлаб келишган Собитхон Отахонов ҳамда Қуёшбек Хурбоевлар ўзларининг ноҳақ ишдан бўшатилгани сабабли Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вилоят кенгашига ариза билан мурожаат қилишди.
Уларнинг аризасида ёзилишича, “… автоваз моделида нуқсонли маҳсулотни нуқсони борлигини билиб, харидорга ўтказмаганлигимиз сабабли иш берувчи томон меҳнат шартномамизни бекор қилди. Аслида бизларнинг вазифамиз нуқсони бор маҳсулотни аниқлаб, унинг камчилигини кўрсатиб беришдан иборат… ”
Ваҳоланки ходимлар ишдан бўшаш тўғрисидаги аризани ҳам ўз хоҳишларига кўра ёзишмаган. Аммо меҳнат шартномасини бекор қилиши тўғрисидаги буйруқда “ходимнинг ташаббусига кўра бекор қилинсин” деб ёзилган.
Ушбу иш юзасидан мутахассис сифатида жалб этилган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Наманган вилояти кенгаши юристи Мавлонбек Зарипов даъвогар ўз хоҳишига кўра ишдан бўшамаганлигини, ҳужжатлар ўрганиб чиқилганда аризада меҳнат шартномасини бекор қилиш куни ҳам кўрсатилмаганлиги, бу борада касаба уюшмаси томонидан киритилган тақдимнома талаби иш берувчи томонидан бажарилмаганлиги инобатга олиниб, иш судга оширилганлигини маълум қилди.
Амалдаги Меҳнат Кодексининг 99-моддасида иш берувчи икки ҳафталик огоҳлантириш муддатига амал қилиши лозим бўлсада, бу муддат эътиборга олинмай тезда ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Юқоридаги важлар назарда тутилиб, ишга тиклаш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судига белгиланган тартибда даъво аризаси билан мурожаат қилинди. Касаба уюшмалари тафтиши сабабли судда ходимлар манфаати устун келди ва улар иш жойига қайта тикланди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!