ИШЧИЛАРГА АВВАЛО МУНОСИБ МЕҲНАТ ШАРОИТИ КЕРАК
- Янгиликлар
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят Кенгаши, вилоят Бандлик бош бошқармаси Ўзбекистон иш берувчилар Конфедерацияси ҳамкорлигида “Ишга марҳамат” Мономарказида «Адолатли ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш иш берувчининг бурчидир!» шиори остида ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Тўқимачилик ва чарм саноатида ишловчи ходимлар айниқса у ерда фаолият олиб бораётган хотин-қизларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш мақсадида ташкил этилган ушбу семинарда «Наманган шаҳодат хизмат» МЧЖдан бир қатор вакиллар ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарининг иш берувчилари ва меҳнат муҳофазаси вакиллари иштирок этишди.
Семинар давомида корхона ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган ишчи- ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш, уларга қулай ва хавфсиз иш жойларини яратиш, бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш учун амалга оширилиши лозим бўлган бир қатор вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, семинарда иштирокчилар ишлаб чиқариш жараёнида эътибор қилиниши лозим бўлган долзарб масалалар юзасидан фикр алмашишди.
Одилжон ДЖЎРАБОЕВ,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Наманган вилояти кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси.